Гогошани қидириб...Лолошани ҳам топдик "Туронзамин" интернет рўзномасидаги АнварбекнингОсон эрмас бу майдон ичра турмоқ… дея номланган мақоласи гапнинг очиғи биздаги ахборот олишга бўлган қизиқишимизга яна қизиқиш қўшди.
Муаллиф мутлақо ҳақ.Чунки google қидирувида www.googoosha.uz ҳақида ўнлаб маълумотларни топиш мумкин.Лекин ҳамма хабарларда ҳам Анварбек мақоласида ёзган сингари отаси ташқи ишлар вазири ўринбосарлигига тайинлаган Гулнора Каримованинг ҳунарларини санашар экан, бу унинг галдаги тантиқлигидан дарак дегандай бўлишади.
Лекин биз Гогошани қидириб Каримовнинг кичик қизи Лолоша ҳақидаги бошқа бир хабарга кўзимиз тушди.
Каримовнинг кичик қизи ЮНЕСКОда Ўзбекистоннинг вакили бўлади дейилган мазмундаги ушбу мақолани шарҳлаб ўтирмоқчимасмиз, фақат кўнгилдан тахт талош, амал талош, бечора ўзбек халқи талош деган ўй кечади холос.