Каримовнинг НАТО саммитига таклиф қилиниши ва унда нутқ сўзлаши ҳамда Шимолий Атлантика Иттифоқи билан келишув имзолашга тайёрлигини изҳор қилгани борасида турли фикрлар билдирилмоқда, баҳсу мунозаралар юритилмоқда.
Яқиндагина Андижон қирғинидан жон сақлаб қолиш учун қочганларга бошпана берган Румин мамлакатида унинг бош айбдори дея ҳалқаро ҳамжамият томонидан қораланиб келаётган, ЕИ томонидан шу муносабат билан таъқиқ чоралари қўлланган Каримов бошчилигидаги ҳукумат билан яна ҳамкорлик қилиш учун қайта, ўзбекча ибора билан айтганда қўл ташлашиш нимани англатади?
Бугун
Каримов қаерга бормасин юргазган ва юргизаётган сиёсати хатолигини ўзи
ҳам билса керак бўйни қисилиб бораётганлигини кўраяпмиз.Агар у билганда
эди, аслида биз унинг дўсти эдик ва яна унинг сўнгги нафасигача дўст
бўлиб қолишни истаймиз.
Фақат бунинг учун талаб қиладиган
нарсамиз шуки, Ўзбекистондай бой мамлакат ер юзида жуда кам, шундай
экан унинг бойликларидан ҳар бир Ўзбекистон фуқароси жуда тенг бўлмаса
ҳам, қорни тўйгудай даражада баҳраманд бўлсин.
Юқорида айтилганлар менинг гапларим эмас.Юртдан олисда юрган бир ватандошнинг сўзлари.