Бугун - иқтидордаги ҳокимият тепасидагилар ҳам, унга мухолифман деганлар ҳам кўзбўямачилик билан машғул...
Бугун-
ҳаракатдан тўхтатилиши арафасида турган жиноятчи гуруҳлар топган
ҳаром-ҳариш молларини қайга яширишни билмай турганда ўзини ҳалол-пок
деб юрганлар ўша мол-мулкларни ўзлаштиришга киришиб, гўё ҳақ учун
курашчи эканликлари ҳақида бонг урмоқдалар...
Бугун - ҳамма
аравани ўз билгича олиб қочаётгани учун ҳам ўзбек халқи, ўзбек миллати,
Ўзбекистондай улкан мамлакат бир ҳовуч жиноятчилар измида қолмоқда...
Бугун - Ўзбекистонда оддий одамлар неки жабру жафолар тортишаётган бўлса барча-барчасига ҳаммамиз теппа-тенг айбдормиз...
Эртага эса - бугунгидан баттар фожеалар бўлиши мумкин...Ўзи асрасин...