Статистика
Онлайн всего: 9 Гостей: 9 Пользователей: 0
|
Главная » 2008 » Апрель » 13 » Шеъриятга ихлос
|
Унут
Нима қилдим, нима қиламан, Менинг билан нима ишинг бор? Нима қилсам ўзим биламан, Менинг билан нима ишинг бор?
Тишинг недан дея сўрайсан Тиллоданми ёки дур садаф? Менинг билан нима ишинг бор Нега кўзинг турасан қадаб?
Бошимдаги сочим рангини, Нечун малла эмас, сўрайсан. Бор-боравер йўлингдан қолма, Сочларимга нега қарайсан?
Менинг сендек гўё парига, Ҳушим йўқдир ойимча хоним. Менинг билан нима ишинг бор? Бордир менинг ўзимнинг жоним.
Ерга боқсам юлдузман дейсан, Кўкка боқсам кундузман дейсан. Сендан ахир сўраганим йўқ, Яна сулув бир қизман дейсан.
Бор боравер йўлингдан қолма, Хилватларга чорлама беҳуд. Сенга фақат битта зорим бор, Унут мени, унутгин унут...
Ризо Обид
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|