САДО БЕРИНГ! Овоз чиқмаяпти чиндан, кўнгилдан, Доим шундай бўлган шундай кезларда. Биримизни дорга осса бошқа биримиз, Тиржайишиб турган биз ўзбекларда.
Бугун Юсуф Жума эрта бошқамиз, Зиндонга солинсак турамиз қараб. Ахир айтинг қачон биз миллат бўлиб, Элнинг корига бир қолгандик яраб?
Биз овоз берамиз қуруқ савлатга, Ёлғонга, алдовга, сохта амалга. Унимиз бунимизга кулиб турамиз, Бошимизга оғир иш тушган маҳалда.
Бугун унга кулсанг эрта сенга ҳам, Ҳолингга кулаяжак албат кимлардир. Майли кулиб тургин эй ғофил банда, Ким кўп кулаяпти у кўп йиғлардир.
Садо беринг ахир сиз соя эмассиз, Миллатнинг ғурури топталмоқдаку. Юсуф Жума, Сиз , Мен яна Ҳаммамиз, Зулмнинг зўридан хўрланмоқдаку!