Демократик
Ўзбекистон Конгресси нашриёти 2006 йилда Юсуф Жуманинг "Туркистон,
Ватанимсан!!!" номли китобини тақдим этар экан, ўшандаёқ таниқли адиб,
давлат ва сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммад мухтасар кириш сўзида шоири
замонга энг муносиб баҳони айтиб қўйган экан.
Юсуф Жумадай улуғ ва буюк шоирнинг озодлигига эришиш, демакки ўзбек миллатининг озодлиги йўлидаги қадам бўлажакдир.
Айрим
қитмир хабаркашларнинг "Юсуф Жума кесилди","Юсуф Жума қамалди","Юсуф
Жума тақдиридан Ўзбекистондагилар хабари йўқ экан, унинг шеърлар
ёзишини унчалик билишмас ҳам экан" каби кўр-кўрона кўролмасликми ё
чиндан ҳам кўзи очиқ сўқирликларига шоирнинг ўзи шеърларида аввалдан
билгандай жавобларни айтиб қўйган экан.
Қуйида ўша китобдаги нодир шеърлардан биридан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Дўстлар мени душманга...
Дўстлар мени душманга
Шаксиз ушлаб беради.
Тишла деса қутуриб
Қопиб, тишлаб беради.
Топоғондир бариси
Қопоғондир бариси,
Ўқ илондир бариси,
Маргни нишлаб беради.
Тузоқлари манфаат,
Маёқлари манфаат,
Байроқлари манфаат,
Ёвга кишнаб беради.
3.02.05.
Ҳа, Юсуф Жума кесилган йўқ , қамалган ҳам йўқ.Унинг ҳақпарвар овози ҳар қандай шарпаларни кесиб, қафасларини эса буза олиш қудрати билан садо бериб тураверади.