Интизор Шодиева
СОҒИНЧ
Шаҳарнинг саргардон кўчаларида,
Адашиб қолгандай кетиб бораман.
Оҳ менинг олисда қолган қишлоғим,
Айт, қачон бағрингга етиб бораман.
Менинг беозорим, муштипар онам,
Соғинчлар қалбимни парча қилди-ку,
Улар юрагимнинг остонасидан,
Осон кирмоқлик-чун дарча қурди-ку.
Синган деразамнинг бир чеккасидан,
Осмонга тикилиб юлдуз санайман,
Оҳ, қўллари қадоқ, меҳрибон отам,
Сизни омонми деб ойдан сўрайман.
...
Davomini o'qing...