Ризобек Понедельник, 2024-05-06, 04.08.38
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 28

    Муҳаббат

    Муҳаббатнинг кўзи йўқ у чирой танламайди,
    Унинг айтар сўзи йўқ шундан сўз танламайди.
    Муҳаббатнинг лабини гоҳо асал дейдилар,
    Аммо унда лаб йўқдир у севса сўрамайди.

    Шоирлар ҳам ғалати муҳаббат деб куяди,
    Аммо бевафолигин билмай айтиб қўяди.
    Муҳаббат аразлайди гоҳо бундай шеърлардан,
    Дейди сатқа сар кетсин шундай шоир шерлардан.

    Яхшиям шоирмасман анавиндай бетайин,
    Бўлмаса қофиядош сўз излардим атайин.
    Фақат менда бир савол ҳеч жавоб тополмайман,
    Нега битта қолипда сўзларни айтолмайман?

    Муҳабба ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 760 | Добавил: Маъмур | Дата: 2008-04-28

    Йилларим ва йўлларим

    9.Исқиртлар

    Ҳаёт атоқли йўлга чиқдингизми истайсизми ё йўқми йўл-йўлакай турли-туман, турли тоифа кимса-ю нусхаларга дуч келаверасиз.
    Кўринишидан одамга баҳо бериб бўлмас экан.Авваллари одамзотга бир қараб туриб қандайлигини биламан, оғзини очмасдан туриб орқа ичагини кўраман дея ўйлардим.Йўқ, ундай эмас экан.Кўринишидан, сўзларидан покдамондай туюлган, силлиқ-силлиқ гапириб, гўё ўзини беозор мусичадай тутадиган кимсанинг қаллоблиги, қалл ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 880 | Добавил: Маъмур | Дата: 2008-04-28

    Юсуф ЖУМА

    Зиндонда кўкардим, нечун кўрмайсан?

    Мен ҳам бир дарахтман чинордан юксак
    Зиндонда кўкардим, нечун кўрмайсан.
    Ердан ер ҳаққимни бермайсан фалак
    Кўкдан кўк ҳақимни нечун бермайсан.

    Мени камситарлар чўп дейди чўплар
    Дейдилар хаслар хас, хазонлар хазон.
    Битта япроғимча келмайди кўплар
    Бошимга тор келар поёнсиз осмон.

    Ҳамон зиндондаман менинг еримда
    Зарпечаклар ўсар, тиканлар ўсар.
    Ўсдим руҳиятда, ўсдим шеъримда
    Қуёшдан, т ... Davomini o'qing...

    Просмотров: 745 | Добавил: Маъмур | Дата: 2008-04-28

    Она тилим - буюк хазина!
    8.Ноёблик

    Ноёб деганда кўп нарсани тушуниш мумкин.Масалан, бирор-бир нарса тақчиллигидан тортиб, одамларда етишмаётган инсоний ҳислатларгача ноёб бўлиши мумкин.

    Бугун Ўзбекистонда нима ноёб, деган саволга жавоб бериш бир қ ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 946 | Добавил: Маъмур | Дата: 2008-04-28

    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz