Холландда мана бу йил Қиролликни узлуксиз Қиролича хонимлар сулоласи бошқара бошлаганига 118 йил бўлди.
Ҳар йили 30 апрел Холландда "Қирол куни" номидаги мамлакат миқёсидаги ғоят катта тантанали байрам бўлиб ўтади.
Бу кун қиролича Беатрикс туғилган кун.Қиролича хоним бутун Холланд бўйлаб сайру саёҳатда айланиб юриб одамлар ҳузурида бўлади.Уни шу куни энг кичик қишлоқда ҳам, энг йирик шаҳарда ҳам учратишингиз мумкин.
Айниқса Холландга илк бор ташриф буюрган кишилар шу байрам устидан чиқиб қолсалар борми?Турли ҳангомаларга бой бу байрамдан бир умрга унутилмас таассурот олишлари турган гап.
Байрам тантаналари эрта тонгдан тунга қадар давом этади ва шу куни кўчага чиқмаган одам қолмайди ҳисоб.