Бухоронинг
Отбозор турмасида сақланаётган шоир Юсуф Жумаевнинг опаси 28 апрель
куни укасини кўриш ва унга озиқ овқат бериш учун Отбозор турмасига
Бухоро туман Судининг рухсатномаси билан борган. Отбозор турмаси
рахбари Самад Шукуров Юсуф Жумаев билан учрашишга рухсат бермайди. Самад
Шукуров Жумаева Рохатойдан тезда Отбозор турмаси ёнидан йўқолишни
таклиф қилади. Жумаева Рохатой эса укаси билан учрашмасдан хеч каерга
кетмаслигини айтади. Самад Шукуров турма қаровулларига Жумаева
Рохатойни хайдаб юборишни буюради. Кетмайман деб туриб олган Жумаева
Рохатойни калтаклаб узоқроққа ташлаб келадилар.
Бир неча соатдан кейин Жумаева Рохатой Отбозор турмаси ёнига яна
қайтиб келади, лекин бу сафар калтакланган, хўрланган аёлнинг қўлида
бензин ва гугурт бор эди. У ўз устига бензинни қуйиши билан Отбозор
турмаси ичидан чиқиб келган Самад Шукуров унга укаси Жумаев Юсуф билан
учрашувга рухсат берган.
Бу сафарги учрашув Отбозор турмаси рахбари Самад Шукуров назорати
остида ўтибди. Юсуф Жумаев учрашувга оёғини зўрға босиб кириб келган.
Унинг рангги сариқ, танасида қийноқлар аломати бор эди. Юсуф Жумаевнинг
соглиги турмадаги қийноқлар натижасида жуда ёмонлашган. Касби врач
бўлган Жумаева Рохатой Юсуф Жумаевнинг рангига қараб унинг танасида
қийноқлар борлигини, унинг соглиги фақат қийноқлар сабабли хар кўрганда
ёмонлашиб бораётганини айтади.
Жумаева Рохатой учрашувдан чикаётганда Самад Шукуров унга: Бугунги
хол такрорланса Сени Тўдакўл ахлатхонасидан топишади, деб айтган. Самад
Шукуров яна бу ердаги ахвол туғрисида бирор маълумот чиқадиган бўлса,
сен кетганинг билан укангга қийин бўлади, деган.
Файзулло
29 .04.2008