Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.33.56
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Май » 1 » Ҳажв
    00.31.43
    Ҳажв
    Хамир полвон

    ( воқеий ҳажвий ҳикоя )

    Кеча кўчада бир танишимни бошқа бир киши билан суҳбатлашиб турганда учратиб қолдим.Кўриб-кўрмаганга олиб ўтиб кетмоқчийдим иложи бўлмади.

    -Ассалому алайкум ака, ҳа, бизлар билан ҳам сўрашиб қўяверинг - дея гап ташлаб қолди у.

    Хамир полвон лақаби билан анча машҳур бу таниш чет мамлакатнинг совуқ ўлкаларидан бирида сиёсий бошпана топиб ошхона очган ва шу номга сазовор бўлганлардан.Аммо тез-тез Ўзбекистонга хуфёна келиб-кетиб туради.Буни ҳамма билади.Чунки уни "қуда томон" билан дон олишиши сир бўлмай қолган.

    Шу таниш денг, хамир овқатни кўп еганиданми бўғирсоққа ўхшаб юм-юмалоқ бўлиб кетган.Лекин бекорчи суҳбатдошни топиб олса қулоғига лағмон илишга уста.Шунинг учун ҳам мен уни кўрмаганга олиб ўтиб кетмоқчи эдим.Салом бергач иложсиз "ие, ҳа полвон" деб қўйдим.У илжайиб ёнидаги суҳбатдошига қарадида.

    -Ана, кўрдингизми бу акам ҳам менинг кимлигимни биладилар.Мен полвонман.Кунпу, чинфи, шушу сингари спорт турлари билан шуғулланиб қизил, ола-була белбоғларим ҳам бор - деб қўйди.

    Лекин мен бу хамир полвоннинг нафаси қайтадиган бўғма яъни астма деган дарди бедавога мубтало бўлгани, дори-дармонсиз нафас ололмаслигини, аслида кўз-кўз қилаётгани шундоқ касаллигидан ортган шишинқираш холослигини билсамда индамадим.

    Яна, уни бир силтовда дамини чиқариб қўйган спортдан узоқ жайдари мендай қишлоқини хамир полвонга ўхшаб мақтанчоқ экан дейишмасин дедимда.

    Хамир полвон ҳақида айтаман дейилса ҳангомалар жуда кўп.У лағмондай чўзилиб, хамирдай эшилиб уни-буни қўйнига кириб кетишга уста.Ҳамманинг номига бирваракайига экспромт шаклда шиғир ҳам ёзиб юбораверади.Менга ҳам "сиз менинг дадажоним" деган шиғир ёзганди бир вақт.

    У хамир еб ўтириб, янги мижоз билан икки оғиз гаплашиб қолса бўлди, яна ўша мижоз тез-тез ташриф буюриб турсин ошхонамга деб уларнинг ҳар бири билан алоҳида-алоҳида турли уюшма-ю ташкилотчалар ҳам тузиб олаверади.

    Шуларни хаёлимдан ўтказиб унинг кўпик сачратаётганига эътиборсиз тургандим, бирдан нафаси қайтиб дарди қўзиб қолдику денг.Анови янги таниши уни яхши билмагани учун "ҳозир жон бериб юборса нима бўлади" дегандай кўзларининг ола-куласи чиқиб кетди.

    Хамир полвон эса чўнтагидан шундай кезда "пиш-пиш" этиб оғзига пуркайдиган дорисини пишиллатиб олди-да яна гапида давом этди.

    -Шу десангиз мен успортти су-су тури билан ҳам ....

    У гапини давом эттирмасдан бўлиб қўйишимга тўғри келди.Шундай қилмасам у лағмондай чўзилаверади-да:

    -Хамир полвон - ёнидаги қулоғига лағмон илинаётган киши олдида ҳижолат бўлмасин дея гапимни ўнглашга ҳаракат қилдим -
    ие узр, ҳаҳ нимайди-я отинг...Ҳа майли, менинг ишларим зарур.Яна кўришармиз хамир полвон...Оббо...

    Хуллас шундай дея хайр ҳам демасдан қўл силтаганча хамир полвондан узоқлашдим.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz