Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.15.35
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Май » 2 » "ТУРОНЗАМИН"да бугуннинг гаплари
    11.16.06
    "ТУРОНЗАМИН"да бугуннинг гаплари
    Мактабми пиллахонами ?!

    Ҳали яқинда Ислом Каримов болаларни эксплуатация қилмаслик ҳақида халқаро конвенцияга қўшилганини эълон қилганди. Аммо Бухоро вилояти раҳбарлари президентнинг гапи бошқа, иши бошқалигини яна бир марта исботлашди.

    Гап шундаки, Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 21 ўрта мактаб маъмуриятига 80 грам пилла топширилган. Мактаб директорига пиллани нест-нобуд қилмасдан ўз вақтида белгиланган нормада топшириши кераклиги айтилган ва Бухоро вилоятидаги Хитойга қарашли бўлган пилла ширкати билан мажбуран шартнома туздирилган. Шартномага кўра режа қилиб 300 кг дан ортиқ пилла хом ашёси топшириш мажбурияти юкланган. Пиллани боқиш учун эса шоир Юсуф Жумаевдан тортиб олинган, ишчиларнинг ўз рахбарлари Юсуф Жумаев бўлмаса ишламаймиз, деб ишни ташлаб кетишлари натижасида қаровсиз қолган тут майдонлари 21-мактаб ихтиёрига топширилган.

    Мактаб директори пилла етиштириш имкони йўқлигини, болалар мактабга соат саккиз яримга қараб келишини бунгача пиллани бир маротаба озиқлантириш кераклигини рўкач қилиб пилла етиштиришдан бош тортган. Туман ҳокими Матлуб Нуъмонов эса директорга агар гапини икки қилса нафақат қаматиб юборишини, уруғ аймоғи билан қуритишини айтиб дағдаға қилган. Бу дағдағадан қўрққан директор ипак қуртини ўз номига расмийлаштириб мактабга олиб келишга мажбур бўлган.

    Ипак қуртини олиб келган мактаб директори қуртларни тонгги озиқлантиришга Юсуф Жумаев қишлоғида яшаётган юқори синф болаларини жалб қилган. Болалар тонгда ипак қуртига тут баргларини териб олиб келишлари лозим.

    Узоқ йиллардан буён пилла боқиб келган пиллакорларнинг айтишига қараганда 80 грамм пилла хозир бошланишида бирта хонада турсада, ипак қурти ривожланиши даражасида мактабнинг кўпчилик хоналарини эгаллаши мумкин экан.

    Биз мактаб директорига мурожаат қилиб, бу болаларнинг дарсларни қолдиришига сабаб бўлмайдими деб сўраганимизда, у қуйидагича жавоб берди:

    - Хоналар етишмасдан бу болаларнинг дарс соатлари қисқаришига сабаб бўлиши мумкин, на илож бизга шундай мажбурият юклашди.

    21-мактаб ўқувчилари ота-оналари эса мактабларнинг ипак қурти етиштириши оқибатида нафақат болаларнинг дарс соатлари қисқаришидан болаларининг тонгги совуқда касалликлар ортиришларидан ҳам хавотирланмоқдалар. Бу борада ҳатто 21 мактабнинг собиқ директори Бешим Ахмедов (Ҳозирда нафақада) Республика Президентига норозилик билдириб ёзма равишда мурожаат қилган.

    Ҳамид Бухорий.

    Туронзамин рўзномаси


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz