Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.12.14
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Май » 7 » АДАБИЁТ
    08.00.31
    АДАБИЁТ
    Юсуф ЖУМА: Бу юрт Бобурлари сиғмайдиган юрт

    Бутун вужудимда пайконлар изи,
    Бутун вужудимдан тирқирайди қон.
    Ярамдан жирканди тушаркан кўзи
    Бир сўқир олифта, бир сўқир нодон.

    Ноқис сендайларнинг озодлиги деб
    Ёлғиз қолиб кетдим ўқлар остида.
    Сен палов еганда мен заҳарлар еб
    Зиндонларда ётдим золим дастида.

    Жиркандингми жисмим яраларидан
    Қалбим тилкасидан этдингми ҳазар.
    Жиркандингми бағрим пораларидан?!
    Сенинг бахтинг учун тўғралган жигар.

    Э воҳ, кўрсичқонга истабман осмон
    Кўршапалакларга сўрабман қуёш.
    Юсуф нодонларга келмасми қирон
    Улар деб бош тикма, олиб кетгин бош.

    30.10.05

    Гарчи одамзотдан меҳри зиёда
    Делфинлар ўзларин санамас инсон.
    Гарчи садоқатда тенгсиз дунёда
    Итлар инсонмиз деб этмайди эълон.

    Одамзот бўлолмас отчалик ҳамдам
    Бироқ инсонман деб гердаймайди от.
    Ишқда одамлардан баланд бўлса ҳам
    Оққуш инсонман деб қоқмайди қанот.

    Қалбингда топилмас меҳрингдан нишон
    Муҳаббат анқодир, садоқат анқо.
    Ҳаргиз инсонман деб гердайма инсон
    Инсон, инсонликни айлама даъво.

    2-18.10.2005.

    Бу халққа ўйинчоқ берсанг ўйнаса
    Муштдек сақич берсанг тун кун чайнаса.
    Бу халққа йўл берсанг ғафлатга чўмса
    Қуруқ сўрғич берсанг бир умр эмса.
    Тағин аталами, сарқитми бўлса
    Комрондир, ўкинмас эрлари ўлса.
    Танимас Фитрату Чўлпонларини
    Элим деб жон берган ўғлонларини.
    Мен нечун тўфонли уммондай нотинч
    Эл ухлаб ётибди оғзида сўрғич.

    2.10.05.
    Бу юрт Бобурлари сиғмайдиган юрт
    Кунлари ойлари туғмайдиган юрт.
    Ғордан жой беради Машрабларига
    Нодираларини тиғлайдиган юрт.
    Бедиллари тахтда, эрларнинг дилин
    Армон ханжарида тўғрайдиган юрт.
    Гардун Жайҳун бўлиб йиғлайдиган юрт
    Юсуф, гардун бўлиб йиғлайдиган юрт.

    3.10.05


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz