Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.29.02
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Май » 7 » Она тилим - буюк хазина!
    00.10.04
    Она тилим - буюк хазина!
    11.Бошингиз эсон бўлсин

    Бошқа бир мавзудаги ёзганларимда дунё ва дўппи ҳақда сўз айтгандим.Яна гап айланиб шу дўппига қараб кетяпти.Чунки "бу дўппининг остидаги бошда гап кўп" ёки бўлмаса "дўппини бошдан олиб ёнга қўйиб, бир ўйлаб кўринг" яна "бош эсон бўлса дўппи топилади" деган ажойиб нақлу ҳикматли сўзлар бор она тилимизда.

    Шундай экан айрим жойларда, кечагина туппа-тузук юрган киши бугун хаёли бошидан учган каби сўзлаётгани қулоққа чалиниб қолса "ё, алҳазар, астағфуруллоҳ, ўзинг паноҳингда сақлагин парвардигор, ақл-ҳушдан бевақт жудо этиб қўйма" дея ичимизда илтижолар қилиб қоламиз.

    Ҳа, бечорагина дуппа-дуруст киши эди.Бошидан дўпписи билан бирга қўшилиб ҳуши ҳам учиб кетибдида, дея ачиниб ҳам қўямиз баъзиларга.

    Шунақа ўзбекларда турли иборалар борки, мабодо ўзбек тилини биладиган киши олдида ҳам мутлақо у тушунмайдиган тарзда сўзлашиш мумкин.

    Масалан, бир ижодкор бўларди.Ўшанинг бир номасини шу кунларда беихтиёр ўқиб қолдим.Уни тушунмадим.Кейин бир мен тушунмадиммикан уни дея бошқа адабиёт соҳасидаги танишлардан фикр сўрадим.Хулоса бир хил бўлди:"Бечоранинг бошига ё қаттиқ бир нима билан уришган ёки бўлмаса юқоридан бирор-бир қаттиқ жисм тушиб жароҳатлаган бўлса керак.Хуллас "том" ( бош дейилмоқчи - изоҳ муаллифники )нафақат қийшайган балки сурилиб кетган".

    Ана холос, пишди гилос деб қўярдилар бобом раҳматлик бирор иш мантиқан ниҳоясига етса.Демак айтаётганим ижодкорнинг ҳам гилоси май ойида Ўзбекистонда пишадиган эртапишарлари каби етилибди чамаси.

    Нима ҳам деймиз...Куляпсиз-а? Нима демоқчилигимни фаҳмлаб қолдингиз чамаси...Ҳа, "жинни ҳам одамдан бўлади".Ишқилиб ўшандайлардан ўзи асрасин.Бошингиз эсон бўлсин...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz