Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.57.16
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Май » 9 » "ТУРОНЗАМИН"да
    01.09.07
    "ТУРОНЗАМИН"да
    Руҳиддин Комилов Юсуф Жуманинг яқинлари билан келишганми, ёки...?!

    Озодлик радиосида Юсуф Жумевга бўлаётган таъқиб ва таъзиқлар ҳақидаги маълумотларни эшитдим. Шоирнинг адвокати Рухиддин Комилов Юсуф Жумаевнинг яқинлари билан келишдик, апеляция шикояти бермасликка қарор қилдик деб айтди. Аммо шоирнинг яқинлари эса апеляция ёзилганини, уни ҳатто Суд қабул қилмаганини айтишди. “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Васила Иноятова ҳам Қонунга биноан Юсуф Жумаев иши юзасидан апеляция берилганини, Апеляцияни Суд қабул қилмагач почта орқали юборилганини айтди. Қонунга кўра ҳаттоки, Шоирнинг жамоатчи химоячиси Васила Иноятова Юсуф Жумаев ишига апелясия шикояти киритишга ҳақли.

    Биз бундай турли хил фикрлардан кейин Юсуф Жумаевнинг уйига бориб шоирнинг яқинлари билан учрашдик. Шоирнинг опаси Рохатой Жумаевага кўра апеляция шикоятини Юсуф Жумаев суддан кейин судяга топширмоқчи бўлган. Судя Шухрат Комолов эса апеляция шикоятини қабул қилмаган.

    Кейин Юсуф Жумаев эса апеляция шикояти ёзилган қўл ёзмани опаси орқали чиқариб юборишга муваффақ бўлган. Рохатой Жумаева бизга укаси Юсуф Жумаев ёзган апелясия шикоятининг нусхасини кўрсатди. Бу апеляция шикояти шоирнинг қўли билан ёзилган экан.

    Биздаги маълумотларга қараганда Юсуф Жумаев Суд залида апеляция ёзганидан кейин Бухоро шахар Отбозор турмасига келтириб мунтазам қийноққа тутилган.

    Яна Юсуф Жумаевга агар апеляция шикояти ёзадиган бўлсанг ўғлинг Бобурнинг жазосини ҳам шартлии қамоқ жазосидан қамоққа айлантирамиз деб қўрқитишган. Нахотки, Рухиддин Комилов Отбозор турмасидаги қийноқлар ҳақида билмайди, ахир унинг ўзи ҳам Отбозорда маҳбус бўлмасада Отбозор турмаси рахбари Самад Шукуровнинг руҳий қийноқларини тотиб кўрганку.

    Юсуф Жумаевнинг ўғли Машрабга ҳам адвокатлик қилаётган Рухиддин Комилов Машраб билан келишдик деб апеляция шикояти ёзмаган. Хатто, Машрабнинг айби йўқ, барчасини мен қилганман, мени зўрлашмоқчи бўлганда мен пичоқлаган одамни бу вокеа бўлган вактда хам ноқонуний ҳибсда сақланаётган Машрабга қарши кўрсатма бериш учун мени ҳам мажбур қилишди деб Судда айтаман деган Наргиса Ҳамроевага Рухиддин Комилов сени қамаб юборишади, Машрабку йигит киши деб айтишига йўл қўймаган. Машрабнинг иши юзасидан ҳозирда март ойида берилган апеляция шикоятининг муддати тўлган бўлса ҳам норозилик билдириб бирор бир тегишли қонуний ҳаракатни қилмаяпди.

    Биз Юсуф Жумаевнинг адвокати Рухиддин Комиловни тушунамиз, У Ўзбекистонда турибди, яна унга тўрт томондан итлар талаймиз деб ташланишга тайёр туришибди. Иккинчи томондан эса Рухиддин Комилов Юсуф Жумаев ва ўғли Машрабни каттик туриб химоя қиладиган бўлса яқинда Президент Адвокатлар ишини ислох қилиш бахонасида янги қарор чиқарди. Бу қарорга кўра барча адвокатлар бир палатага бирлашиши лозим, Рухиддин Комилов шу палатага аъзо қилинмайди ва Адвокатлик лицензиясидан махрум бўлиб қолиши мумкин.

    Ҳамид Бухорий.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz