Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 05.20.14
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Май » 10 » АДАБИЁТ
    11.04.15
    АДАБИЁТ
    Юсуф ЖУМА

    Ярадор жайроннинг дилидек...

    Ҳар бир томиримнинг қайнаган қони
    Мингта дарё ўзанига сиғмайди.
    Юрагимнинг ҳар бир чеккан фиғони
    Осмон анжум масканига сиғмайди.

    Ҳар оқарган соч толамда минг маҳшар
    Қалбим деган хор оламда минг маҳшар.
    Ҳар оҳимда, ҳар ноламда минг маҳшар
    Ўтим қуёш гулханига сиғмайди.

    Дард бўлмасди бўлмаганда одамзот
    Саратондир ҳаётингга номурод.
    Дўстинг ёринг гулзорига қўяр от
    Ишонч кўнглинг туманига сиғмайди.

    Юсуф кетган элу юртдан узлатга
    Эътиқодга, муҳаббатга, ҳимматга.
    Йўлдоши ҳақ, эришади нусратга
    Жоҳилларнинг ватанига сиғмайди.
    19.07.05.

    Тонгларда забон йўқ узоқ яшайди
    Тўнкалар забонсиз яшайди узоқ.
    Забони туфайли булбул қақшайди
    Бедана йўлида ҳамиша тузоқ.

    Элимда тили йўқ ўлади дема
    Забонинг бўйнингни кесади шоир.
    Элимда тили йўқ ўлади дема
    Тошдек узоқ яшар тилсизлар ахир.
    19.07.05.

    Бировники каби икки оёғим
    Узоқ жангдан қайтган от каби ҳорғин.
    Бировники каби қалбим чироғим
    Ярадор жайроннинг дилидек зор, хун.

    Бировники каби эзилган бағрим
    Чиқай деб қон бўлиб келар оғзимга.
    Кўзимга маржондай тизилган бағрим
    Кетдим деб гоҳ келар икки кўзимга.

    Бировники каби зирқирар дастим
    Дардли қаламингдан кетаман дейди.
    Юлинган қанотдек бош—музтар дўстим
    Етар, армонингдан кетаман дейди.

    Наҳот омонатин олмокда Оллоҳ
    Қоним тирқирайди—қароғникидир.
    Бировники каби ҳаммаси, эвоҳ,
    Ҳаммаси, ҳаммаси, тупроқникидир.
    21.07.05.

    Маддоҳлар кўксида олтин нишонлар
    Мажруҳ юрагимдан чиқмас пайконлар.

    Аъёнлар эгнида зар қатим тўнлар
    Мендан бадавлатдир ҳатто юпунлар.

    Подшо бошида тож, бошимда бало
    Ҳакнинг йўлидаман, бермаслар ҳаво.

    Бари саналса ҳам фалакнинг арши
    Бари ташланса ҳам бир менга қарши.

    Тиллолар ичида олса ҳам нафас
    Барчаси этади Юсуфга ҳавас.
    22-23.08.05.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz