Жаҳонгир Муҳаммад
Оламни сен сўрардинг
Ўзбекни ит ейдими?
Йўқ!
Еганин кўрмадим,
Ўзбекни бит ейдими?
Йўқ!
Еганин кўрмадим.
Унда не ер Ўзбекни-
Ахир у тугаб борар?
Ўзбек бир-бирин ейди,
“Йўқ!”
Деганин кўрмадим.
***
Оламни сен сўрардинг,
Энди қулдирсан бешак.
Эшакни сен минардинг,
Энди устингда эшак.
Вашингтон, 2008
***
Навбатда турасан
туғилмоқ учун.
Навбатда турасан
сўнг, ўлмоқ учун.
Бу дунё, у дунё
навбат қашқари.
Эл деб курашмоқ
Навбатдан ташқари.
22 Ноябр, 1989 йил.
|