Андижон фожеаси - миллат фожеаси
Ўша қирғинбарот аталаётган ёшу қарини танламай ўқ учирган майнинг
машъум кунларини эшитганман холос.Аксилинсоний бу ҳаракатдан даҳшатга
тушганман.Энди ўша майдонда бўлганлар қай аҳволга тушишган эди ўшанда,
буни тасаввур этишнинг ўзи даҳшат.Айримлар бу ҳақда бемалол кузатувчи
сифатида ҳикоя қиладилар ва бундайларни холис дейишади.
Мен эса бу борада бироз бошқача фикрдаман.Яъни фожеани кўриб туриб,
қирғинга қараб туриб хотиржам, ҳиссиётларсиз ҳикоя қилиб бўлмаса
керак.Яна билмадим ким қандай.Менку ўша фожеа ҳақида эшитиб даҳшатга
тушдим.Лекин уни кўрганларнинг айримлари унга одатдаги ҳолдай
қарашларини тушунолмайман.
Шуларни ўйлар эканман, демак Андижон фожеаси бутун миллат фожеаси
дегим келади.Чунки бирининг бошига иш тушса бошқа биттаси “мен холис”
дея совуққонлик билан кузатувчилик қилдими, демак бу миллат фожеаси
бўлмай нима?
Ҳар йили 13 май яқинлашар экан, ватандошларнинг кўпчилиги бошига
оғир кунлар тушгандаки бирлашиб, ҳамжиҳат бўлолмади, энди қачон
бўларкин дея юрак орзиқади.Ўша куни Андижонда ҳақ дея майдонга
чиққанларни кўпчилик атрофдагилар қандай қирғинбарот қилинганликларини
кузатиб туришдан бошқага ярамадилар.
Ҳа, афсуски, қанчалар надоматлар чекмайлик фожеанинг излари
жароҳатидан қолган асар битмайди.Фақат умид сўнмайди, умид
ўлмайди.Қачондир ахир ёруғ кунлар ҳам келар…
Ўқлар гумбуридан сесканди замин
Гўдаклар қонлари томди кўксига.
Аланга ичида қолди Андижон
Олов ёна бошлади ернинг кўксида.
Бобур гувоҳ бўлди қирғинбаротга
Афсус қўлин чўзолмай қолди нажотга.
Оналар жон берди, бола жон берди,
Аммо ҳамон сир Андижон қанча жон берди… Ризо Обид
|