Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.20.06
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Май » 16 » Йилларим ва йўлларим
    00.34.46
    Йилларим ва йўлларим
    12.Тўқларга инсоф, очларга нажот берсин...

    Инсон зоти юзага келган мавжуд шароит тақозосидан бирор жойга кетиб юбориши ёки яшириниб олиши мумкин, аммо ўзидан ўзи эса ҳеч қаёққа кета олмайди.

    Мен ўзимдан мисол айтмоқчиман.Ўзбекистонда бизнинг оила бугунги кун қаричи билан айтганда нонсиз қолмаётган камсонли оилалардан эди.Афсуски кўпчилик қўшниларимиз ҳам доимо нонга тўймаётганликларини ҳар онда ҳис қилиб турардим. Қўшниларнинг ҳаммаси ҳам егулик нон йўқлигидан зорланишга ор қилишиб кўпда шикоят қилишавермасди, лекин уларнинг фарзандлари ёшда, улар қорни очликларини яшира олишмасди.Улар бизнинг фарзандларга сандиқларида анчадан буён нон йўқлигини айтишаверарди.

    Албатта бу ҳақда фарзандлар ҳар доим бўлмаса ҳам баъзан айрим иложсиз-чорасиз қолган дўст-дугоналари ҳасратини менга етказишарди:

    -Дада, фалончилар уч кундан буён нонсиз экан.

    Бизнинг хонадонда ҳам ҳар доим ҳам ҳаммага етадиган ун ё дон бўлавермасди.Сандиқдаги донни нонсизларга тарқатаман десангиз бир зумда тагига тушириш мумкин.Лекин бутун қишлоқни бирлашиб тўйдириши мумкин бўлган "янги бой"лар эса саҳоватни фақат кўз-кўзлаш учун, нари борса масчит уламоларига-ю ва яна айрим амалдорларгагина кўрсатишарди.

    Шу кунларда ҳам у ёқдаги аҳволдан хабардорман.Аввал қандай бўлса ҳозир унданда баттарроқ .

    Ҳа, айтгандай, инсон ўзидан ўзи узоқққа кетолмайди дегандим.Ҳақиқатан ҳам шундай экан.Мана ўша қишлоқдан йўлга чиқиб, неча минглаб чақирим олисдаги тўқ мамлакатга келган эсамда ҳамон ўша Ўзбекистонда очликдан озор чекаётган ватандошлар билан бир хилда нафас оламан.

    Бу ёққа келиб қолган ватандошларнинг ҳам кўпчилиги билан гаплашиб тураман ва уларнинг баъзилари суҳбатлашганда:"ака ўзаро гапимизни бошқа биров билиб қолмасин" дея илтимос қилиб қолишади.Менимча бошқа бировлар билиб қолишидан чўчилган гапни айтмаган дурустмикан?Чунки у сир бўлса сирлигича тургани яхшида.Сиз менга ишониб бир гапни айтдингиз, учинчи бир кишига ҳам айтдингиз, тўртинчи бир айтмаган одамингиздан эшитиб қолдингиз ўз гапингизни.Ким экан у уч кишидан сизнинг сирингизни фош қилган биттаси?

    Айтмоқчиманки яна ўша одамзот қай хулқда бўлса шу хулқда ўтади шекилли.Ўзидан узоқ кетолмайди.Айтишадику," олма ўз тупидан нари тушмайди" деб.

    Лекин ҳеч ким ишонмайдиган дардларини айтганларга шерик бўлиб, бироз кўнгли таскин топишаётган бўлса хурсандман.Инсоннинг беш кунлик ўткинчи дунёда яхши сўзи-ю, эзгу иши, ҳаққа интилиши қоларканда.Бу ёқдаги ватандошларнинг бошқа бировга айтманг уят бўлади деган гаплари ҳам ўша Ўзбекистонда оч қолаётганлар хусусида аслида.Фақат улар жуда кўп.Билганларимизнинг эса исми шарифларини айтишнинг ҳожати бўлмаса керак. Фақат:Тўқларга инсоф берсин.Очларга эса нажот, дея оламиз холосда...

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz