Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.30.57
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Май » 16 » "ТУРОНЗАМИН"да
    00.56.02
    "ТУРОНЗАМИН"да
    Ўзбекистон: Миллий шоир ва золим шоҳ кураши

    Каримов шоир ЮСУФ ЖУМАНИ “борса келмас”га юборди

    Бугун Бухородан олинган хабарга кўра, таниқли шоир Юсуф Жума аппеляция ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, Қорақолпоғистоннинг Қўнғирот зонасига олиб кетилган. Бу зона Жаслиқ зонаси каби даҳшатли шароити билан ном чиқарган. Азалдан борса келмас деган ном олган бу жойга шоирни Ислом Каримовнинг шахсан тошириғи билан юборилгани айтилмоқда.

    Маълумки, 2007 йил 4 октябрь куни Ўзбекистон Либераллар демократик партияси Ислом Каримов номзодини яна президентликка қўйгач, 5 октябрь куни Юсуф Жумаев бу партияни Ўз ЖКнинг 159 моддаси билан айблаб судга берганди.

    2007 йил 4 декабрь куни Қоракўл туман ИИБ ходимлари шоир Юсуф Жумаевнинг ўғли Машрабни уйдирма айб билан иккинчи маротаба яна ҳибсга олди. Шунча таъқибларда ҳам ортга чекинмаган Юсуф Жумаев диктатор Каримов истеъфосини талаб қилиб пикет ўтказишни бошлади.

    2007 йил 10 декабрь куни пикет кўча юришига айлантирилди. Юсуф Жумаев ва унинг икки ўғли Бобур ва Қодирийлар Юсуф Жумаевнинг “Нексиа” русумли машинасида Каримов истеъфоси талаб қилинган плакатларни ёпиштириб олиб Бухоро вилоятининг учта туманида-Олот, Қоракўл ва Жондор туманларида кўча юришлари ўтказдилар.

    Натижада 2007 йил 10 декабрь куни кечқурун Юсуф Жумаевнинг уйига ИИБ, МХХ ва махсус қўшинлар ташланиб ўраб олинган уй ўққа тутилди. Бахтли тасодиф туфайли Юсуф Жумаев ва унинг оила аъзолари тирик қочиб қутулишга муваффақ бўлдилар.

    2007 йил 17 декабрь куни таъқиблардан қочиб келган Юсуф Жумаев унинг ўғли Бобурни Тошкент вилоятининг Янги йўл туманида қўлга олишди ва спектакл суд қилиб беш йил жазо беришди.

    Каримов бугун шоирни борса келмасга юбордим деб ўйлаб хато қилмоқда. Шоир миллатига қайтади аммо Каримов қайта олмайди.

    Бугун бутун дунё миллий шоирни қамаган Каримов режимини айбламоқда.

    Ҳамид Бухорий.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz