Холланднинг Тилбург шаҳридаги жоме масжидида туркийзабонлилар халқаро ажумани бўлиши тўғрисидаги хабар ва унда иштирок этиш ҳақида таклифномани олгач кўнглимдан, одатдагидай: туркияликлар Оврўпа мамлакатларида ҳамма соҳаларда ғоят ҳамжиҳат ва яна бир тадбир ўтказишар эканда деган ўй кечди.Нима бўлганда ҳам чақирилмаган жойга борма , таклиф қилинган жойдан қолма деганларидек анжуманга боришга аҳд қилдим.Мен яшайдиган макондан анча олисда бўлган Тилбург шаҳрига борар эканман йўл-йўлакай халқаро матбуот ташкилотларида ишлайдиган танишларим ҳамроҳ бўлишди.
Анжуманга етиб боргач кутиб олганлар билан сўрашар эканмиз, улар соф ўзбек тилида сўзлашиб саломлашишлари ҳайратимни оширди.Мен улардан:
-Сиз ўзбекчани биласизми? - дея сўрадим.
Улар эса:
-Биз ўзбеклармиз, ҳаммамиз ўзбек тиилини биламиз, ахир она тилимиз ўзбек тилику - дея жавоб беришди.
Ватандан олисда ҳаётда ҳеч учратмаганингиз миллатдошларингизни ўз она тилида ўзбек тилида сўзлашаётганларининг бир эмас юзга яқинини бирданига учратсангиз катта хазина-ю , суянгани тоғ топгандай бўлар экансиз.
Анжуманга АҚШ, Оврўпа ва бошқа ер юзидаги мамлакатлардан миллатдош вакиллар ташриф буюришди.Анжуман иштирокчилари асосан афғонистонлик ўзбеклар экан.
Халқаро анжуман ташкилотчиси АҚШдан олим, фан арбоби Иноятулло Шахроний жаноблари суҳбатларини тинглаб, миллат учун жонкуяр инсонлардан бири эканликларига иқрор бўлдик.
Ушбу анжуман тафсилотлари ҳақида келгуси мақолаларда ҳикоя қилишга ҳаракат қиламиз.