Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.06.57
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Май » 19 » Бугуннинг гаплари
    00.35.03
    Бугуннинг гаплари
    2.Халқаро анжуман

    Анжуман Холланднинг Тилбург шаҳрида суратдаги мана шу муҳташам жоме масжидида бўлиб ўтди.

    Аввал хабар берганимиздек Холландда тарихий ватанлари Ўзбекистон бўлган, афғонистонлик ўзбек миллатдошларнинг анжумани бўлиб ўтди.

    Ушбу тадбирга илм-фан, маданият, адабиёт ҳамда тарих намоёндалари, давлат арбоблари-ю ҳарбий саркардаларгача ташриф буюришганидан воқиф бўлдик.

    Анжуман очилишида ушбу тадбирга кела олмаган афғонистондаги миллатдош шоиранинг магнит тасмасига ёзиб олинган она тили ҳақидаги ҳазин куйсимон шеърий асари эшиттирилди.

    Менинг ушбу тадбирда илк танишганим Олмонияда истиқомат қилувчи тарихчи олим жаноб Асадулло Ғазанфар бўлди.У киши билан суҳбатларимиз қисқа-қисқа аммо шу қадар кўп мавзуларда кечдики, бир зумда Афғонистон ва Ўзбекистондаги, қолаверса бутун ер юзидаги ўзбекларнинг ўтмиши ва бугуни кўз олдимизда гадаланди гўё.

    Улар ўзбекистонлик миллатдошларнинг бугунги ҳолидан ҳам ғоят яхши хабардорликлари маълум бўлди.

    Анжуманда сўзга чиқаётганларнинг ҳар бири миллат учун жонкуяр инсонлар эканликлари ёрқин ва оташин нутқларидан сезилиб турди.

    Шундай нотиқлардан бири фан арбоби Файзулло Албўрс айтган мана бу сўзлар ҳар қандай кишини анча ўйга толдирса керак:"Она тилим - ўзбек тили, аммо гапира олмайман, гапира олсамда ўз она тилимда ўқий олмайман, ўқий олсамда англай олмайман.Она тилим -ўзбек тили.Аммо оиламизда ўзаро она тилимизда мулоқот қила олмаймиз.Бу бугун бир ўзбек эмас ер юзидаги миллионлаб ўзбеклар олдида турган муаммони англатади."

    Ҳақиқатан ҳам ўзбекистонлик ўзбекларда ўз она тилини унутиб юборганлари оз дейсизми?

    Анжумандаги маърузалардан маълум бўлишича Афғонистонда саккиз миллион ўзбек яшайди.Ўзбек тилига пуштун, дарий тиллари қатори давлат тили мақоми берилган, аммо суҳбатдошларимнинг фикрича ҳукумат идораларида қўлланилмайди.Шукчаки расмиятчилик учунгина қонун қабул қилиб қўйилган холос.

    Афғонистонда ўзбек тилида кўрсатув олиб борадиган "Ойна" мустақил ТВси бор экан.Лекин расмий ТВда эса бор-йўғи 15 минут ахборотдан бошқа ўзбек тилида ҳеч қандай кўрсатувлар беришмайди, дейишди суҳбатдош миллатдошлар.

    Мамлакатда ўзбек тилини ўқитиш учун АҚШ, Оврўпа каби ривожланган минтақаларда яшаётган олимлар, фан арбоблари ва бошқа намоёндалар саъйи ҳаракатлари билан мактаблар ташкил этилган ва ўқув қўлланмалари, дарсликлар чоп этилаётган бўлсада маориф соҳасидаги натижалар қониқарли эмаслиги ҳақида ҳам айтишди.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz