Статистика
Онлайн всего: 8 Гостей: 8 Пользователей: 0
|
Главная » 2008 » Май » 19 » Мулоҳаза
|
Армон
Мана қанча вақтдан буён қамоқда қолаётган ҳуқуқ ҳимоячилари, зулмга қарши курашчилар озодлиги талаб қилинган анчайин чақириқлару, мурожаатлар янграб турибди.Лекин ўтказилаётган тадбирлар натижаси кўнгилдагидай бўляптими?
Афсуски йўқ.Тўғри, ўзбекнинг қаҳрамон шоири Юсуф Жума номзоди Нобель мукофотига тақдим этилди.Бу борада талай саъйи ҳаракатлар қилинмоқда.
Қамоқда азоб чекаётган Мўътабар Тожибоева дунёдаги энг нуфузли ҳуқуқ ҳимоячисига бериладиган мукофотга сазовор бўлгани ўзбек миллий қаҳрамонлари вакиласи дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилганидир.
Лекин улар билан фахр этиш баробарида кўнгилда армон қандай бўлса шундайлигича қолмоқда.
Чунки, олтин қафас ичра гар қизил гул битса, булбулга тикондек ошиён бўлмас эмиш, дейилганидек бу унвону мукофотлар уларни зиндондан олиб чиқишга ёрдам бермаётгани армонлигича турибди.
Истардикки, ўзбекнинг чиндан қаҳрамонлари муносиб кўрилган мукофотларидан кўра тезроқ озодликка чиқишса.
Ризо Обид.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|