Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 05.42.22
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Май » 20 » "ТУРОНЗАМИН"да
    01.38.55
    "ТУРОНЗАМИН"да
    Америка, садо бер!

    Ҳибсда сақланаётган миллий шоир Юсуф Жумаевнинг Ўзбекистондан қочиб чиқишга мажбур бўлган ўн яшар фарзанди Жавҳар Юсуфжон ўғлининг оққа кўчирилган мактуби

    Америкага хат

    Ҳурматли Америка!
    Мен ўн ёшга кираяпман, лекин биламанки ҳар доим дадамни ҳақиқатни айтганлари учун калтаклашади, ўлдирмоқчи бўлишади ва қамашади. Мен дадамни сўраб йиғлаганимда, онам фақат «Қўрқма, ўғлим, даданг келадилар, ҳаммаси яхши бўлади, ҳақ деб йўлга чиққанларни Америка ҳимоя қилади” деб айтардилар.

    Дарҳақиқат, бизга нисбатан қилинаётган ҳар қандай ёмонлик Американинг аралашувидан кейин яхшилик билан тугарди, дадам ёнимизга қайтиб келардилар ва дадам ҳам «Адолат сўраб йўлга чиққанларнинг ортида Америка бор” деб айтардилар. Менинг назаримда Америка ҳақиқат деб йўлга чиққанларнинг халоскоридир.

    2007 йил декабрь ойида дадам биз ўғиллари билан Ислом Каримовнинг учинчи маротаба президентликка номзодини қўйишга ҳаққи йўқлигини айтиб, истеъфосини талаб қилиб, пикет ўтказишни бошлаб юбордилар. Биз ҳар куни пикет қилардик.

    Аввал акам Машрабни қамадилар, ундан кейин уйимизни автоматли одамлар ўраб олиб, ўққа тутдилар, биз зўрға яшириндик, устимиздан ўқлар учиб ўтди. Биз зўрға қочдик, қочиб қутулганимиз севинчи узоққа бормади, бир неча кун ўтиб, дадам билан бирга Бобур акамни қамадилар.

    Онам менга яна “Қўрқма ўғлим, мазлумларнинг орқасида Америка бор”, деб айтадилар, мен эса яна дадам ва акамларнинг озодликка чиқишлари учун мазлумлар ҳимоячиси бўлган Американинг ёрдамига ишонаяпман.

    Мана олти ойга яқинлаяптики дадам ва акам Машраб қамоқда, касал, қийноқлар остида эканлар. Ҳар куни тушларимда уларни калтаклашади, мен эса уларнинг ёнида турган бўламан ва уларга айтаман: “Қўрқманглар, орқамизда Америка бор”.

    Дадам жиноятчи эмас, дадам шоир, халқининг севимли шоири!

    Акаларим жиноятчи эмас, шоирнинг ўғли бўлгани учун қамоқдалар.

    Мен эса онам билан бошқа юртларда сарсон-саргардон юрибман!

    Ҳурматли Америка!

    Онам 1-июн Халқаро болалар куни ва даданг келиб қоладилар деб айтдилар. Шунда бўлса, бу менга энг катта ҳадя бўларди.

    Дадам илгари қамалганларида ҳам Америка, Сиз қутқарган эдингиз, Сиздан илтимос уларни яна қамоқдан қутқариб беринг!

    Жавҳар Юсуфжон ўғли.

    2008 йил, 19 Май.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz