Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.23.58
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Май » 21 » Золимнинг зулмлари
    13.08.41
    Золимнинг зулмлари
    Юсуф Жума жисмонан йўқ қилинмоқчи

    Ўзини Каримовга яқин манбалигини билдириб хабар берган кишининг айтишича айни кунларда Юсуф Жумага нисбатан Президентнинг ғазаби янада тўлиб-тошган.

    Бунинг сабаби нимада, деган саволимизга у ўз жавобини аслида Юсуф Жуманинг Каримов сиёсатига муросасизлиги кўп йиллардан буён эсада, шоирнинг шу кунларда ҳаёти хавф остида қолишига туртки бўлган воқеалардан бошлашини айтди ва қуйидагиларни билдирди:

    -Маълумки, Юсуф аканинг ўғли Машраб дастлабки судда айби исботланмай озодликка чиққан эди.Орадан кўп вақт ўтмай яна ҳибсга олиниб, суд қилингач, Юсуф Жума ҳукумат тепасидагиларга тавба-тазаррулар қилиши кутилганди.Лекин Юсуф Жума бундай қилмади.Аксинча Каримов истеъфосини талаб қилиб пикет ва норозилик юришларини давом эттирди.Шундан сўнг Машрабга қамоқхона ичида босимлар кучайди.У суднинг ноҳақ ҳукмидан шикоят хати ёзиб, ишини аппеляция судида кўриб чиқишларини сўради.Мавжуд қонунларга кўра шикоят хати ёзиш жазони оғирлаштирмаслиги қайд этилади.Аммо Машарабнинг шикояти унга белгиланган жазога яна бир йил қўшиб бериш билан ниҳояланди.Сабаби, бу ҳукуматнинг Юсуф Жумага "норозиликни давом эттирсанг, жазо кучаяверади" деган сигнали эди.

    Лекин Юсуф Жума оиласи билан Каримов ноқонуний Президент экани ва унинг истеъфосини талаб этиб норозилик билдиришда давом этди.Маълумки унинг бу ҳатти-ҳаракатларига жавобан уй-жойи кучишлатар ҳарбий тизилмалар томонидан ўққа тутилди.Юсуф Жума оиласи бахтли тасодиф туфайлигина тирик қолишди.

    Лекин Юсуф Жума устидан ўтказилган суд маҳкамасида шоир: "мен адашибман, Президентимиз Каримов ҳақ эканлар" дея кўрсатма беришига эришиш маддоҳлардан бири бўлган Хайриддин Султоновга буюрилган.Лекин Юсуф Жума бунинг аксича озодликда юрганидаги каби Каримов режими диктатурага асослангани ва ўзининг мутлақо айбсиз эканини айтган.

    Бундан хабар топган Каримов Хайриддин Султоновнинг кетига тепиб, онасини анча ҳақорат қилгач янги топшириқлар берган ва шу топшириқларни бажармаса саройдан қувилишини айтган.Топшириқ шундан иборатки Юсуф Жума Каримовни мадҳ этувчи асарлар ёзиши керак.Бунинг хавфли томони шундаки Юсуф Жума бундай асарлар ёзмайди.Хайриддин Султонов эса саройдан қувилмаслик учун унинг номидан шундай асар ёзиб имзо чектириш учун ишни бошлаб юборгани хавфли.

    Ҳозирда, агар Каримовни улуғлаб асарлар ёзмасанг ўғлинг Машрабни тирик кўролмайсан, дея босим ўтказиш бошлаб юборилгани сарой ичида сир эмас.

    Ҳақиқатан ҳам шу кунларда қаттиқ қийноқлар остида қолаётган Машрабнинг чап оёқ ва қўли ишламай қолган.

    Энг хавотирлиси эса шоир Юсуф Жума Каримовни мадҳ этувчи асарлар ёзмаса уни жисмонан йўқ қилиш режалаштирилаётганидадир.

    Ўз исми шарифини айтмасликни ўтиниб сўраган Президентга яқин манбанинг илтимосини албатта бажарамиз.Аммо миллатнинг қаҳрамон шоири Юсуф Жума ҳаёти хавф остида қолаётганига бефарқ бўлмаган шундай кишилар борлиги кўнгилга бироз таскин беради.

    Менимча Юсуф Жума озодлиги учун ҳамма курашиши керак.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz