Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 11.47.28
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Май » 21 » Йилларим ва йўлларим
    18.44.42
    Йилларим ва йўлларим
    13.Бевафо ёрни кўринг, ўлмай туриб айрилади...

    Баъзи таниган кишиларим бор.Уларнинг ҳар бири ўзича бир олам, ўзича ақлли, доно, ҳатто айримлари даҳо ҳам санайди ўзларини.Ундайларни фақат эшитиш керак холос, уларга сўз қотиб бўлмайди.Чунки улар гал беришни билишмайди, фақат гап беришади.

    Улар балки табиатан шундай кишилардир.Чунки ўғри билан ҳам, хоин билан ҳам, кеча кўзига чўп тиқиб кўр қилган билан ҳам гўё хотирасини йўқотган алламбалодай эргашиб, дўст бўлиб кетаверади.Аслида дўст бўлиб кетаверади дейилган тушунча ҳам ундайларга нисбатан нисбийдир.Чунки истаган пайтда "йўқ, ундоқ эмас, бундоқ экан" дея бошқа томонга қараб қайрилиб кетаверади.

    Ҳалиги халқ қўшиқларида айтилганку:

    Гулу сафсарга қаранг, сувга қараб қайрилади,
    Бевафо ёрни кўринг, ўлмай туриб айрилади...

    Деганларидек улар ҳам бир тангани учини кўрсатиб қўйилса бўлди, сигирнинг елинига талпинган эмонғич бузоқдай ўша ёққа қараб интилиб кетаверади.Ҳов, тўхта, у муттаҳам десангиз ҳам худди бошбоқсиз молдай кўзларини гўлайтирганча яна шохини тираб тураверади.

    Бундайлар йўл-йўлакай дуч келар экан, бир йўлда оз муддат ҳамроҳ бўлиб қолганингиз учун, озроқ инсонийлик нуқтаи назаридан нобоп йўлдан қайтаришга уриниб кўраркансиз.Аммо оч эмасми баччағар барибир ўз билгидан қолмас экан.

    Ундайлар бу ҳатти ҳаракатларини билиб қилишадими ё билмайми?Менимча ундайларнинг кўпчилиги ўзи мустақил ҳаракат қилолмайдиганлар.Иккинчидан уларга илмоқдаги қуйруқ кўринади-ю, лекин қуйруқ остидаги сих кўринмайди.Охир оқибат томоғидан бориб жиғилдонини тешиб чиққач пешонасига шаппатилаб:"оббо нималар қилиб қўйдим-а" деб қўяди.

    Кеча эди: "бизнинг фалон фистондақа " дея бонг урарди.Бугун эса:"бизнинг фистон фалондақа".Бундайлар орасида билиб билмайдиганга оладиган нафс гадоларидан тортиб, англаб туриб англай олмайдиган гўрсўхталаргача афсуски бор...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz