Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.56.24
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Май » 24 » ШЕЪРИЯТ
    01.05.08
    ШЕЪРИЯТ
    Юсуф ЖУМА

    Жойинг зиндон зиё истасанг...

    Жойинг зиндон зиё истасанг
    Кўзинг гирён вафо истасанг.

    Азроил дўст қиёфасида
    Дўстлар орттир фано истасанг.

    Жоним қулинг, қул истасанг, ёр,
    Юрагим қон, хино истасанг.

    Йўлинг бўлай истасанг сайр
    Қурбонингман, фидо истасанг.

    Тилингни кес, Юсуф, индама
    Бу замонда ҳаво истасанг.
    28.04.05

    Мендан ёмон дўстларим, мени ёмон дейдилар
    Мендан нодон дўстларим, мени нодон дейдилар.

    Мендан қарздор дўстларим, мени санайди қарздор,
    Мендан бешон дўстларим, мени бешон дейдилар.

    Майдондаман, қондаман, аҳли ҳабиб панада
    Мендан қуён дўстларим, мени қуён дейдилар.

    Яхши эди яхшилар Юсуфни ёмон деса,
    Мендан ёмон дўстларим мени ёмон дейдилар.
    27.04.05.

    Сенга тиланчидир тилка юрагим
    Соғина-соғина сени тилади.
    Исларга айланган жаннат, малагим,
    Атиргул очилди, жийда гуллади.

    Узун сочларингда узун хаёлим,
    Хушбўй кокилингни жонда силади.
    Кўнглимни ёритгин хуршид жамолим
    Атиргул очилди, жийда гуллади.

    Ҳеч кимим қолмади дунёда менинг
    Ҳамма сотиб бўлди, ҳамма пуллади.
    Сўраган сардобам сийнангдир сенинг
    Атиргул очилди жийда гуллади.

    Тоғларнинг оқ қори тошқин сойдадир
    Қордек қалбим сенда, армон тилади
    Жамолинг атиргул, бўйинг жийдадир
    Атиргул очилди жийда гуллади.
    27.04.05й.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz