Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.10.42
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Май » 25 » Она тилим - буюк хазина!
    01.31.52
    Она тилим - буюк хазина!
    15.Одамнинг оласи ичида

    Сўзи билан амалдаги фаолияти ёҳуд ҳаракати мувофиқ бўлмаса, ёки кўринишидан қўй оғзидан чўп олмагандайин аммамнинг бузоғига ўхшашлар фавқулодда ўта хунук тавсифини намоён этса:"одамнинг оласи ичида, молнинг оласи ташида" деб қўйишади.Бу иборанинг тагида анча маъно борлигини кўпчилик яхши тушунади.

    Дарҳақиқат оласи ичидалар ҳам кўп бўларкан.Сўзи билан амалдаги ҳаракати номувофиқларни иккиюзламачи, даюс, мунофиқ ҳам деб қўйишади.

    Булар ҳақида ёза бошлаганимнинг боиси биттасининг ўзи билибми ё билмайми мунофиқона гаплар айтгани сабаб бўлди.У айтдадики: "ҳа, жудаям аҳил шундай жамоа борлигини энди тушуниб етдим" дея туриб, шундоқ шу сўзи ортидан "у жойда ўша вақт сиз айтаётган жамоа йўқ эди, ҳозир ҳам йўқ афсус" дейди.Бу хумбошнинг ўз гапини ўзи рад этувчи алаҳсирашига қараб туриб:"ҳой тентак, тентак эканман, келса -келмаса ўн бешга гапирворсам бўлаверади, дема.Десанг ҳам кўпчиликни ичида дема, аҳмоқлигинг билиниб қолади, яъни ичингдаги ола ташингга чиқиб қолди", дегингиз келади.

    Лекин у мунофиқку, уни гўр тузатмаса бошқа ҳеч нима билан тузатиб бўлмайди.Асли бу каби мунофиқлар қаёқдан пайдо бўлади?Жуда қизиқ-да тўғри эмасми?

    Менинг кузатишларимча мунофиқлар асосан "мен мардман, мен ботирман, жасурман, қўрқмасман" дея қаҳрамонлик даъво қиладиган аслида қўрқоқлардан чиқади.

    Навоийдаги УЯ 64/46 - сонли қаттиқ тартиб ўрнатилган жазони ижро этиш муассасаси аллақачон "қизил зона" га айланган.Қизил дегани, жиноят олами пешқадамлари эмас погонлилар тўдаси жазо муассасасидаги ҳолатни бошқаради.Ҳозир Ўзбекистонда қизилга айланмаган зона ўзи қолмади.Бунинг учун зонага киришдан бўйсундириш жараёни пухта йўлга қўйилган.Бу қийноқлар ҳақида кўпчилик ёзди, ёзмоқда.Мен яна уни қайта бошдан ёзмоқчи эмасман, аммо гувоҳ бўлганим бир ҳолатни эсламоқчиман.

    Ўзбекистонда эътиқоди жиҳатидан "ман" деган ўғрибошлару ва ҳакозо "авторитет" аталувчиларгача билакларига "СПП"( Тартиббузарликни олдини олиш Кенгаши - Совет профилактики правонарушений ) белгисини мажбуран тақдирилади.Унга аъзо бўлганлар зона зобитларига тартибни сақлашда ҳамкорлик қилишади.Дастлаб анча-бунча бунга кўнмаганлар озроқ қийноқдан сўнг таслим бўлишади.Мен шу зонада бўлганимда 5 минг маҳкум бор эди.Уларнинг барчаси қатор тизиб , ушбу қийноқдан ўтказилган ва барчаси СПП белгисини айримлари қийноққа чидамай, айримлари эса ўз ихтиёри билан, баъзилари эса ноиложликдан муроса учун билагига тақди.Фақат бир маҳкум беш минг маҳкум кўз ўнгида шу белгини билагига тақмади.У ким экан дея ҳамма қизиқди.Унинг қўл-оёқларига кишан уриб, калтаклаб синдирилди ҳамки билагига шу СПП боғичини бир зумга боғлашга бермади.

    Оқибатда нима бўлди дерсиз.У қийноқлар остида ўлди.Аниқроғи у ваҳшиёна ўлдирилди.У тахминан 30 ёшлар чамасидаги навқирон йигит эди.Унинг тенгсиз курашига қараб туриб қойил қолгандим.Ич-ичимдан унга ҳавас ҳам қилдим.Ўз эътиқоди йўлида беш минг маҳкум ичида ўлимга тик борадиган биргина бўлсада маҳкум чиқди-да.Лекин кейин билишимча бу маҳкум Зарафшондаги зонадан келтирилган чеченистонлик маҳкум экан...

    Бу воқеани нега эсладим.Сабаби ҳаётда инсонларни кузатаверсангиз ва эшитаверсангиз оғзини очмай туриб нимани исташини-ю, ҳаракатларидан териси ортидаги оласини яққол кўра оладиган бўласиз шекилли.

    Яна ким билади.Одамнинг оласи барибир ичида...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz