Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.53.15
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Май » 25 » "ТУРОНЗАМИН"да
    12.53.42
    "ТУРОНЗАМИН"да
    Қоракўлда ИИБ ходими назорат остида

    Қоракўл туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Алижон Назаров шоир Юсуф Жумаев устидан ўтказилган судда ҳукумат томондан ёлланма гувох бўлиб қатнашиб тухмат қилганлиги учун афсусда эканлигини айтган ва Қоракўлтуман ИИБ бошлиғига ишдан бўшатишларини ва ИИБ томондан пенсияга чиқаришларини сўраб ариза билан мурожаат этган.

    ИИБ бошлиғи Усмон Ҳалимов Алижон Назаровнинг аризасини қабул қилмаган ва унга “Сен Тошкентдагиларга ҳатто Қоракўл туман ИИБ ходимлари ҳам Юсуф Жумаев тарафдори экан, деган шубха уйғотасан, сени бу ариза билан ишдан бўшатгунча йўқотиб юбориш мен учун осонроқ”, деб дағдаға қилган. Усмон Ҳалимов яна ўз сўзида Алижон Назаровнинг Жумаев Ҳусниддинни машинаси билан бостириб ўтгани учун жавобгарликка тортилишини айтган.

    Эслатиб ўтамиз Алижон Назаров март ойининг охирги кунларда Жумаев Хусниддин деган йигитни давлат томондан бириктирилган жугули машинасида бостирибў тган эди, Жумаев Ҳусниддин ҳозир ҳам касалхонада даволаняпти.

    Номини ошкор қилмасликни сўраган ИИБ ходимларидин бирининг айтишига қараганда шу кунларда Қоракўл туман ИИБда Алижон Назаров аризаси бўйича мажлис ўтказилиши режалаштирилаётган экан.

    Ҳозирда Қоракўл туман ИИБ бошлиғи Усмон Ҳалимов Алижон Назаровнинг Ўзбекистондан чиқиб кетиб барча сирларни фош қилишидан ва Юсуф Жумаевнинг уйида 10 декабрь тунида ўтказилган қуролли босқин ва толончилик ҳақида ахборот беришидан хавотирга тушган. Шу сабалардан Алижон Назаров назорат остига олинган.

    Ҳамид Бухорий


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz