Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 08.46.18
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Май » 28 » "ТУРОНЗАМИН"да
    12.27.45
    "ТУРОНЗАМИН"да

    Танганинг иккинчи томони борлигини ҳам айтайлик

    Минг афсуски Ўзбекистонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам кўпчилик ватандошларимизнинг фикру хаёли фақат қай йўсинда бўлмасин тўрт тангалик бўлиш хусусида бўлиб қолмоқда.

    Кейинги пайтда Россияда миллатчи гуруҳлар ўзбекларни хўрлаётгани, зўрлаётгани ва ҳатто ўлдираётгани тўғрисида хабарлар кўпайиб кетди.

    Ҳа, чиндан ҳам, СССР пайтида ҳам Ўзбекистондан Ўрисияга тижорат билан сафар қилгувчилар кўп бўларди.Уларнинг кўпчилиги алдов ва фирибларга дуч келгани ва афсуски ўликхона музлатгичларида кўп муддат ётиб қолганлари ҳам бўларди.

    Энди, у вақтлар ўтиб кетди.У замонлардаги даҳшатлар учун товон талаб қилиш ўрнига яна ёлланма куч- қулга айланган ўзбек мардикорлари ҳаёти бугун Ўрисияда қандай? Бу савол кўпчиликни қизиқтираётгани табиий.Улар чиндан тирик ишчи куч - қулга айланганлар бугун.Бу сир эмас.

    Очиғини айтиш керак-ки мен бир неча йиллардан буён Ўрисияда яшаб, ишлаяпман.Тўғри, мен маълумот ва мутахассислигим бўйича Андижон Давлат Тиббиёт олийгоҳини тугатган табибман.Ватанда бир шифохонанинг бош ҳакими эдим.Лекин оладиган маошим қониқтирмасди.Бошқа ҳамкасблар каби таъмагирлик қилишга эса менда виждон йўл қўймасди.Нима қилиш керак?

    Ниҳоят ўзимча ўйлаб кўриб Московдаги бир танишим орқали бу ёққа келдим.Миллий таомлар ошхонаси очгунга қадар ёлланма ишчи бўлиб юрдим. Ҳамма ишда ҳам бирдан муваффақият келмайди.Аста секин оёққа турдим.

    Ҳа, асосий масалага қайтмоқчиман.Ўзбекларни миллатчилар ўлдириб кетишаётгани масаласи.Мен неча йил Московдаман.Аммо мен ўрислар билан зиддиятга келиш у ёқда турсин аксинча уларнинг кўмагида оёққа турдим.Хуллас уларнинг орасида бизнинг ватандошларга ёрдами ҳозир ҳам тегиб тургани кўп. Улар ҳақида узоқ гапирмоқчимасман.

    Баъзан мени ИИБ ходимлари мана бу сенинг ватандошинг эмасми дея осиёликка мансуб мурдани кўрсатишади.Унинг ёнида на ҳужжати ва ё на бирор белгиси борлиги учун бир нима дейишга қийналасан.

    Ким бўлса ҳам  мурдасини дафн қилиб қўямиз. Ёнида шахсини аниқловчи ҳужжати борларни эса сўраб-суриштириб, қариндош-уруғларига одамгарчилик нуқтаи назаридан хабар берамиз.Аммо баъзан суриштирувлардан кейин маълум бўладики марҳумни яқинлари ёки ватандошлари ўлдиришган бўлиб чиқади. Баъзан эъса ўрислар содир этган бўлади.

    Аслида эса қанчалик аянчли бўлмасин тан олиб айтиш керакки баъзи жиноятлар “лаққиллатиб пулини ол” қабилида ўз миллатдош ва ватандошларимиз томонидан ҳам содир этилмоқда.

    Бу ҳақда ҳам гапириб туришимиз керак.

    Йўлдош Ортиқов,

    Москва вилояти, Орехово-Зуево шаҳри.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz