Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.33.32
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Май » 28 » Шеърият
    12.33.31
    Шеърият
    Юсуф ЖУМА

    Бу дунёда душман йўқ

    Деҳқон манглайида улкан дарё бор
    Томчилаб суғорар далаларини.
    Шу дарё этади оламни гулзор
    Шу дарё боқади болаларини.

    Деҳқон манглайида энг улуғ дарё
    Шу дарёдан дунё жаннат туюлар.
    Шу улуғ дарёдан заминга наво
    Ёмғирдай қуюлар, селдай қуйилар.

    Энг улуғ дарёга сажда эт инсон
    Шу тошқин дарёдир ҳаёт учун пир.
    Менинг кўзларимдан қуйилгандек қон
    Деҳқон манглайидан қуйилади тер.
    18.07.05

    Бу дунёда душман йўқ

    Мабодо дўст саналса қизингни йўлдан урган
    Бу дунёда душман йўқ, ҳамма дўстдир, ҳамма дўст.
    Дўст бўлса оладиган нафасингни кўп кўрган
    Бу дунёда душман йўқ, ҳамма дўстдир, ҳамма дўст.

    Дўст бўлса сиринг билан ёвинг қилган меҳмон
    Ғанимингнинг итига сени этган устихон.
    Душманингга ёрингнинг тиззасин қилган остон
    Бу дунёда душман йўқ, ҳамма дўстдир, ҳамма дўст.

    Қонингни кана каби сўрадиган дўст бўлса
    Бағрингга жигар қуртдек кирадиган дўст бўлса
    Гўринг ғиштидан кулба қурадиган дўст бўлса
    Бу дунёда душман йўқ, ҳамма дўстдир, ҳамма дўст.
    18.07.05.

    Қаддинг чечак, водариғ,
    Сийнанг жонни олибди.
    Сени кўрганда дедим
    Чечак анор солибди.

    Қудратини табиат
    Сенда кўрсатган, малак.
    Воажаб, яратибди
    Райҳон гулда ҳандалак.

    Лабингни кўриб, ёраб,
    Дунёни босди титроқ.
    Очилган атиргулнинг
    Мевасидир болбулоқ.

    Қаддинг, юзинг, ёноғинг
    Дийдоридан ёнар тош.
    Воажаб, шакарқамиш
    Солган ой, солган қуёш.

    Изингда мени кўриб
    Ҳайратда дер, дўсту ёв
    Воажаб гўзал изи
    Боғлабди мева – олов.
    17.07.05.

    Менга оқбахт етмаса
    Майли етмаса етмас.
    Тушмасман тушкунликка
    Бу мени маҳзун этмас.

    Фалакка ўгай бўлсам
    Майли, ғанимлар кулсин.
    Оқ бахт етмаса майли
    Бахтим қоп-қора бўлсин.

    Қоп-қора бўлсин сенинг
    Қора сочингдан бўлсин.
    Қоп-қора қароғингдан
    Ишққа очингдан бўлсин.

    Майли қоп-қора бўлсин
    Бўлсин қора холингдан.
    Бўлсин қора қошингдан
    Зулфинг қора болингдан.

    Сунбулларинг буюрса
    Ярим кўнглим тўлади.
    Каминага қора кўз—
    Қора бахт ҳам бўлади.
    18.07.05.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz