Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 08.46.16
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Май » 28 » Она тилим - буюк хазина!
    15.28.08
    Она тилим - буюк хазина!

    16.Чумчуқ сўйсаям  қассоб сўйсин

    Ўзбекларда шундай нақл борлигини кўпчилик билади.У нимани англатади?Қай ўринларда бу ибора ишлатилади?
    Бу гал шу ҳақда бироз мулоҳаза юритмоқчиман.

    Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин дейилган нақлнинг маъноси чуқур.У ҳақда озроқ мулоҳаза юритиб кўрамиз холос.Унинг қай маъно ташиши хусусида ҳар бир ўқувчи ўзи мулоҳаза юритиб кўргани дуруст бўлади назаримда.

    Одатда бирор нарсани ё ҳолатни ўрганмоқчи киши ўша нарсага ё атрофга синчиклаб назар ташлай бошлайди.Масалан, чумчуқни сўйиш нима деган гап?Ҳар қандай киши шундоққина олиб пичоқни ҳам уринтириб ўтирмай "чирт" этиб бошини юлиб олиши ҳам мумкин.Аслида бирор бир чумчуқни пичоқ билан сўйишганини кўрмаганман, аммо бошини узишганини кўрганман.Демак, мабодо чумчуқни чинданда сўйиш лозим бўлса, у бечорани қассоб сўйсин дейилганда, нимани англаш мумкин?Бу иборани тўғридан тўғри тушуниладиган бўлса қассоб ҳеч қачон бечора чумчуқни сўймайди.Демак айримларнинг чумчуқнинг бошини юлишлари бу шафқатсизликдир.

    Энди шу нақлнинг мажозий маъносини англашга уриниб кўрамиз.Бунинг учун ҳаётда мисоллар ҳаддан зиёд кўп.
    Масалан, ҳамма соҳанинг ўз илми бор.Ўша илмни ўрганмай туриб ўша соҳада муваффақиятга эришиб бўладими?Йўқ, дейсизда.Ҳа, яшанг .Демак қайсики соҳага қўл урмоқчимисиз ўша жабҳа илмини ўрганиш шарт.Бу ҳақда фикр юрита бошлаганимизнинг ҳам ўзига яраша сабаби бор.

    Масалан, деҳқончилик илмини олайлик.Умрида далани кўрмаган ва қўлига кетмон ушламаган одам деҳқон бўлиши мумкинми?Мумкин.Аммо...Аммоси шундаки нўноқ деҳқон бўлиши мумкин.Ундан кўпчиликка фақат зиён етиши мумкин.

    Ҳа, ҳўп деҳқончилик деҳқончиликда.Келинг бошқа соҳаларни олиб кўрайлик.Техника бўйича муҳандис қўлига қайчи олиб беморни жарроҳлик амалиётидан ўтказишга киришиб қолса.Астағфуруллоҳ.Худони ўзи асрасин.

    Ёки бўлмаса дуппа-дуруст ашула айтиб юрадиган санъатчи ёки бўлмаса хаёлот дунёсига сайр эттирувчи шеърлари билан кўнгилларга ором бағишловчи югуриб бориб эртаклардаги каби бир думалаб сиёсатдонлик талаби билан чиқса ёки бўлмаса "ман пошшо бўламан" деса.Ё , ажабо дея ёқа ушлайсизда. Юқоридаги "чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин" деган ибора ёдга тушади.Чунки у сиёсат илмидан бехабар ҳар одимда қоқинаётганини кўриб " ҳа, санга нимайди-я, ғалча" деб қўясизда.

    Кўпчилигимизнинг хатомиз шундаки ўша сиёсат илмидан мутлақо йироқ, таъбир жоиз бўлса саводсизларни сиёсатчи деб билиб эргашганимизда.

    Ҳа, чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин нақлига амал қилинганда эди, менинг фикримча Ўзбекистонда бугунги аянчли ҳол юзага келмасмиди дейманда.

    Яна ким билади дейсиз.Ҳар ким ўз билгича иш тутади-да.Ундай қилма бундай қил дея тўғри гапириб қўйсангиз у сизни душманим деб била бошлаши мумкин.Бу борада ҳам, яъни тўғри гапни тўғрилигини тан ола билиш учун ҳам илм керак назаримда.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz