Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.37.43
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Май » 29 » Йилларим ва йўлларим
    00.34.21
    Йилларим ва йўлларим

    16.Эсиз дўппи

    Одатда машҳурликнинг ўзига хос ёқимли жиҳатлари билан бир қаторда нохуш томонлари ҳам кўп бўлади.Чунки машҳур киши кўпчиликнинг назарида туради.Масалан бир адиб ё санъаткорга мухлислар бир умр ҳурмат билан муносабатда бўлиб уни кўнгилларида асраб-авайлаб юришса-ю ахир бир кун номуносиб жиҳати ё тавсифини билиб қолишса, у аста секин назардан қола бошлайди.

    Шулар ҳақида қоғоз қоралашдан аввал бир ҳофиз босиб ўтган йўлнинг мен кузатган бир ирмоғи ёдга тушди.

    Айтмоқчи бўлганим ҳофизни салкам эллик йилдан буён кўпчилик билади. У ҳақда аллақанча мақолалар ёзиб ҳам қўйилган.

    Лекин мен ҳозир ўша ҳофизнинг аслида хуфя ташкилот малайи экани хусусида гап айтмоқчимасман.Чунки унинг ҳатти-ҳаракатлари буни тасдиқласада аслида у хуфя ташкилотга аъзоликка имзо чекканини аниқ билмайман.

    Дарвоқе, мен унинг ўзим гувоҳ бўлган бир тавсифи ҳақида айтмоқчиман холос.
    Бу ҳофиз пойтахтда яшасада аслида кўпчилик мухлислари қишлоқларда. Тўйми ё бирор-бир тантанами уни таклиф қилишарди. Албатта у пайтлар унинг димоғи шишган кезлар, истаган кишисиникига боради, истамаса йўқ.Кўпроқ у одамларнинг берадиган хизмат ҳаққи-ю, мансабига ҳам эътибор қиларди.Жуда мансабига қарамаганда ҳам бой хонадонгагина борарди.

    Воқеани айтсам бу ҳофиз ўзини таниб олиши турган гап.Лекин бошқалар уни билиб маломат қилишларини истамайман.Чунки шундоқ ҳам шарти кетиб парти қолган холос у машшоқнинг.

    Хуллас ўша “булбул” бизнинг Калишо қишлоғига холамнинг ўғли Абдусаттор аканинг Султон исмли ўғлининг суннат тўйига келди.Ортидан лоф бўлмаса ўн бештача енгил машинада наманганлик пулдор ишқибозлари ҳам келишди.Ҳофиз билан бирга шоир Муҳаммад Юсуф ҳам келганди ўшанда.Ва ўша машҳур “Дўппи киймай қўйди одамлар” шеърини чой қайнатилаётган самовар олдидаги тўнгакка ўтириб ёзиб, кейин атайлаб қурилган саҳнага чиқиб ўқиб берганди.

    Таниқли санъаткор келиши аввалдан маълум бўлгани учун алоҳида тайёргарлик кўрилганди.

    Албатта тўй орзу ҳавас дегандай ғоят катта дабдаба билан ўтди.Гап бу жойда тўй ва унинг тафсилотлари ҳақида эмаслигини англаб тургандирсиз.Гап шундаки ҳофиз тўйда қистирилган ва хизмати учун берилган пулларни унинг учун меҳмонхона дея ажратилган уйга кириб борини қиморда бой берди.

    Ҳа, бу унинг шахсий иши.Ўзи топган пулни ҳоҳласа сувга оқизади. ҳоҳласа оловга ташлайди.Аммо ҳамма гап шундаки қиш фасли бўлгани боис бошидаги иссиқ қимматбаҳо телпагини қиморга тикиб ундан ҳам мосуво бўлди.Шароб ва гиёҳванд моддага муккасидан кетган “булбул”ни ялонғочлашди хуллас.Унга раҳмим келганидан эски бир қуён телпагимни кийдириб юбордим.

    Ҳаммасиям майли. Кечами ё аввал куни узоқдан эшитиб қолдим. Томи сурилиб кетибди бечорани…Эсиз дўппи!

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz