Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.10.46
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Май » 31 » ШОИР ЮСУФ ЖУМА ҚАЕРДА?
    12.26.38
    ШОИР ЮСУФ ЖУМА ҚАЕРДА?
    Алишер Юсуфжон ўғли:Дадам Юсуф Жумаев яна қидирувда


    31 май куни Бизнинг Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги уйимизга
    дадамни сўраб борганлар. Уйга борган ИИБ ходимларидан бири дадамни
    СНБ ходимлари Қўнғиротдаги зонадан олиб кетганларини, ўшандан буён
    қаердаликлари номаълум эканлигини айтган.

    Диктатор Каримов дадамни ҳар доим ўзининг шахсий душмани деб билган
    ва жисмонан йўқотишга ҳаракат қилган.

    Каримовнинг бу қилаётган ўйинлари ҳам дадамни жисмонан йўқотишга қилинаётган бир ҳаракатдир.

    Бедарак қочиб кетди деб жисмонан йўқотишни ёки оғир режимли зона
    бўлган Жаслиқ зонасига узоқ муддатга қамаб юборишни режалаштирган
    бўлиши мумкин.

    Айни вақтда Қарши зонасида сақланаётган укам Машрабни ҳам қамоқдан
    қочишга уринишда айблаб изоляторга ташлашган. Турма рахбари 31 май
    куни Машрабни кўришга борган опам Ферузани ҳақорат қилган ва нега сен
    Машрабга кўп кўп пул жўнатиб турмайсанда, ўзинг кунда келаверасан деб
    дўқ урган.
    Опам Турма рахбарига пулни Сенларга каердан олиб берамиз,
    хамма пулларимизни талаб олган бўлсаларинг, дадам қамоқда бўлса, қўй
    ва молларимизни отган бўлсаларинг,ўғирлаган бўлсаларинг, ерларимизни
    уйларимизни олдиларинг, яна қанақа пул керак сенларга деса турма
    рахбари бақириб кетган:

    - Ёш боланг бўлса ҳам сенинг жойингни кўрсатиб қўяман, бузоқларимга
    ўт бериб қўйларимни санаб юрасан, - деб ҳақорат қилган.

    Иккинчи гурух ногирони бўлган укам Машрабни ҳар куни ярим белигача
    сувга солиб қўйиб ҳушидан кетиб йиқилиб қолгунча тик тўхташга мажбур
    қилар эканлар. Йиқилиб қолгандан кейин нарушения ёзиб подвалга
    ташлашар экан. Бу қийноқларнинг устида ҳар доим шахсан Турма
    рахбарининг ўзи турган. Машрабга ҳар бир қийноқ ўтказилиш жараёни
    видео тасвирга олинган.

    Опам Феруза бу қийноқлар ҳақида эшитиб, турма рахбарига сенлар
    Худодан қўрқмайсизларми, сенларнинг ҳам болаларинг бир кун шундай
    қийноққа учрашини бир тасаввур қилиб кўрсаларинг яхши бўларди деб
    айтса, турма рахбари бу орада ўзини оқлашга ҳаракат қилиб, Сен ва
    Сенга ўхшаганларни оиланг билан қуритсак ҳам бизнинг мушугимизни хеч
    ким пишт демайди, қайтанга Президентимизнинг шахсан ўзлари ҳам рахмат
    айтадилар.

    Турма рахбари Опам Ферузадан онанг ва уканг Алишернинг қаердалигини
    айтасан, сен биласан улар билан ҳар доим алоқада бўлиб турибсан,
    бўлмаса ўзингга қийин бўлади деб айтган.

    Турма рахбари фақат бировга қийин бўлишини айтишни билиши бизни
    таажубга солди, бировга қийинчилик келишни билган одам наҳотки ўзига
    ҳам бу қилаётган ҳаракатлари бир кун қийинчилик олиб келиши
    мумкинлигини билмайди.

    Наҳотки Каримов режими абадий бўлса, наҳотки бир кун ўша турмаларга ўзлари ёки фарзандлари ҳам тушиши мумкинлигини ўйламасалар.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz