Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.30.50
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июнь » 1 » Ўзбекистонда
    12.54.15
    Ўзбекистонда
    Бугун Ўзбекистонда болалар...

    Бугун - Болаларни ҳимоя қилиш
    халқаро  куни

    Бу рамзий маънодаги бир байрамдай кун.

    Ўзбекистонда ҳам бу кун қизил шиорлар остида кутиб олиниб эътибордан қочирилмайди.

    Шу куни ҳукумат ОАВнинг ҳамма турдагиси, яъни мустақил деб аталувчисидан тортиб айрим мухолиф саналувчилари ҳам Ўзбекистонда болаларга ғамхўрликни кучайтирганлари ҳақида бонг уришади.

    Яъни ҳамма шаҳару туманлар, вилоятлардаги энг чекка қишлоқдаги болажонларгача турли совға-саломлар олишгани ва улар баҳтиёр болаликлари учун миннатдорчилик билдирган хабарлару шеърларгча ОАВлар карнай қилиб чалишади.

    Фалон маҳаллада пистонча болакайнинг суннат тўйи ўтказилгани ва бунинг учун меҳрибон Президентга ташаккурномалар янграйди.

    Юртбошининг чўнтагида алмашиниб юрадиган гўёки турли партиялару жамоат ташкилотлари ва баъзи ҳаракатдагилар турли тадбирлар ўтказиб бутун оламга Ўзбекистонда инсонпарварликка кенг йўл берилганини дастурхон қиладилар.

    Ҳамма десам хато ва инсофсизлик бўлади.Аммо кўпчилик ота-оналару, опа-акалар, сиёсатдону доно-даҳоларгача Каримовнинг сиёсатига маҳлиё бўлиб бутун дунё аҳли ўзбек болаларининг пахта қулига айлангани хусусида ташвишланаётганини ҳам ёддан чиқарадилар.Жудаям алламбало ғалат ишларда.Йўқ, денгчи.Ҳа, ўлманг.Сиз ҳам ҳа-я, ростдан ҳам шунақа, нега шунақа экан деб ўйлай бошладингиз.

    Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўтказиладиган бундай компаниябозликка қўшилиб ҳайбаракаллачилик қилинмаяптими?Агар тадбирлар чиндан бўлаётган эса фақат олқишлаш керак.Аммо...

    Афсус ҳар доим шу аммо тишни ёради-да.Аслида эса йилнинг ўн икки ойи баробарида нонга тўймаётган болалар бугун 1 июнь ўз байрамлари куни ҳам оч қоладилар, нонсиз қоладилар.Бу ҳақда илло на ҳукумат ОАВлари, на унинг гўё мухолифларининг ҳаммаси ҳам ғинг дейишавермайди.Ҳа, шунақа гаплар...Афсус...Ие, булар келишиб олганми дея ўйлаб қоласиз беихтиёр...Тамом...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz