Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.44.34
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июнь » 2 » Шеърият
    01.21.31
    Шеърият
    Юсуф Жума

    Мен ярим дил, сен ярим дил

    Мен ярим дил, сен ярим дил, қўшиб бутун қилайлик
    Юракларнинг оловига танни ўтин қилайлик.

    Эрта дема, индин дема, букун бормиз вассалом
    Накди бу чоғ, накди бу дам, накди букун қилайлик.

    Ярим умрим тутқун бўлди ҳижронларга, водариғ,
    Қолган ярмин висолларга қарам, тутқун қилайлик.

    Уммон бўлгин, уммон бўлай, бир ўзанда қўш уммон
    Осмонларга ларза солган тинмас тўлқин қилайлик.

    Умр ярим, йўл ҳам ярим, Юсуф жони яримдир
    Мен ярим дил, сен ярим дил, қўшиб бутун қилайлик
    16.07.2005.

    Бу юртда битта қурса
    Мингта бузадиган бор.
    Битта бир дарахт экса,
    Мингта кесадиган бор.

    Битта бир гул ўстирса
    Чопадиган мингтадир.
    Мард булоқ кўзин очса
    Ёпадиган мингтадир.

    Битта сўйласа ҳақни
    Ёлғончилар милёндир.
    Битта кетмон ушласа
    Милёнта унга хондир.

    Битта булбулни деса
    Зоғни деган бесондир.
    Бу юрт қиёматгача
    Қиёматга майдондир.
    15-16.07.05.

    Дастим қисқа, булбулнинг
    Қаноти каби қисқа.
    Жонивор боларининг
    Ҳаёти каби қисқа.

    Дастим қисқа жангдаман
    Шу қисқа дастим билан.
    Дастим қисқадир тағин
    Қисқа қўлимда кишан.
    17.07.05.

    Ғаним яйраб борар мен очган йўлдан
    Зоғдек сайраб борар мен очган йўлдан.

    Ғийбатимни урар дўсту дунёни
    Менга қайраб борар мен очган йўлдан.

    Очган йўлимдан йўл бермас, қалбимни
    Тиғдек қийнаб борар мен очган йўлдан.

    Тишлари пичокдир тилка бағримда
    Тун-кун қийнаб борар мен очган йўлдан.

    Йўлимни қоралаб, йўлимни сўкиб,
    Ғаним яйраб борар мен очган йўлдан.
    16-17.07.05.

    Қишлоқ яккалаб еди
    Маҳшар кўнглим қолган жой.
    Шаҳар қишлоқи деди
    Шаҳар кўнглим қолган жой.

    Узлат ҳам мендан қочди
    Узлат кўнглим қолган жой.
    Миллат ҳам мендан қочди
    Миллат кўнглим қолган жой.

    Қайда ёр?! Битди тоқат
    Остони бошим, ойдир.
    Фақатгина муҳаббат
    Кўнглим қолмаган жойдир.
    17.07.05.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz