Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.16.33
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июнь » 4 » Йилларим ва йўлларим
    01.50.27
    Йилларим ва йўлларим

    17.Дўстлик қадри

    Ҳаётда дўст кишини топиш қандай?

    Бир қараганда дўст топиш ғоят осон.Кўчада ким кўп, одамлар кўп.Истаган кишингизнинг ёнига бориб илтифот билан мулоқот қилсангиз у ҳам сизга лутф кўрсатади.Демак дўст топиш осон эканда.Ҳа, топиш осон, лекин уни асрай билиш қийин.

    Дўстлик ҳақида ўйлар эканман, бу ҳаёт йўлида кимлар дуч келмади дейсиз.Лекин бу борада эшитганим бир ҳикоят мавзу моҳиятини бироз очиб берса деган умид билан уни қоғозга туширдим.У шундай эди.

    …Икки киши бир йўлда узоқ сафар сабаб йўлдош бўлиб қолишибди.Йўл-йўлакай гурунглашиб боришар экан дўст ҳам тутинишди.Дўстлар сафар қийинчиликлари-ю азиятларини бирга-бирга тортишиб боришар экан, албатта гоҳо улар ўртасида келишмовчиликлар ҳам юзага кела бошлади. Шундай низо сабаб дўстларнинг бири иккинчисининг юзига ногоҳон тарсаки тортиб юборди.Тарсаки еган дўст ғоят хафа бўлди.Унинг қиёфаси тундлашиб, юриб бораётган йўлдаги қумлоққа чўкди-да, “Дўстим менга озор етказиб, ғоят хафа қилди” дея қумга ёзиб қўйди.

    Икковлоннинг борар манзиллари бир бўлгани боис бошқа сўқмоқ йўқ, яна сафарни бир йўлда давом эттиришар экан, ногоҳон тарсаки еган дўст сувда сузишни билмагани учун кечувда чўка бошлади.Уни тарсаки тортган ҳамроҳи қутқариб қолди.Шунда фожеадан омон қолган харсанг тошга ўйиб:”Дўстим бугун менинг ҳаётимни сақлаб қолди” дея ёзиб қўйди.

    Иккинчи дўст биринчисидан сўради:

    -Биринчи бор тарсаки тортганимда қумга ёздинг хафалигингни, хурсандлигингни эса тошга ўйиб ёзяпсан, бунинг сабаби нимада?

    Буниси эса унисига жавоб берди:

    -Дўстлар ҳам билиб-билмай озор етказиб қўйишлари мумкин.Шу боис уларнинг бу озорларини қумга ёзиш керакки, токи уни шамоллар учириб кетсин, сувлар ювиб кетсин. Аммо дўстлар қилган яхшиликларни унутмаслик шартки унинг қилчасини ҳам қадрли билиб тошга ўйиб ёзиб қўйиш керак, ўшанда дўстлик мустаҳкам бўлиб, қадри янада баланд бўлади.

    Ана энди ўйлаб кўрингчи. Дўстингиз озорларини кечириб қумга ёзолдингизми? Ёки бўлмаса аксинча дўстингиз яхшиликларини қадрига ета билдингизми? Саволларга холис жавоб айтолсангиз, демакки дўстлик қадрини биласиз.

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz