"Казахстан Сегодня" ахборот агентлигининг хабарига кўра Олий мажлис депутати Сот Тўқпўқбаев мамлакат пойтахти Остона шаҳрини Нурсултон деб қайта номланиши юзасидан ўз таклифини Бош вазирга тақдим этган.
У ўз таклифини киритар экан бунинг асоси ўлароқ Остона шаҳри пойтахт бўлиши ва унинг тез суръатларда қад кўтариши мамлакат иқтисодининг ўсиши Президент ҳаракатлари билан узвийлигини урғулаган.Тўқпўқбаевнинг таъкидича Назарбоев аллақачон мамлакат отаси даражасида буюк ишларни амалга ошириб бўлган.
Ушбу хабар билан таниша туриб беихтиёр Шарқда, хусусан Марказий Осиё кишилари зеҳниятида инсонлардан авлиёлар яратиш ва унга сиғиниш кучлилиги кўнгилдан кечди.
Бунга мисол яқиндагина Туркманистондаги шахсга сиғиниш-у ва Туркманбоши номи билан атамалар чўққига кўтарилганини эсланса бўлади.
Аллақачон Ўзбекистонда одамлар янги туғилган фарзандларига ёппасига Ислом дея исм қўйиб маҳаллий ҳокимиятдан озгина ҳадя олиш умиди, ёки топономик комиссия аллақачон Ислом Каримовнинг буюк хизматларини ҳисобга олиб унинг номини тириклигидаёқ абадийлаштиришга киришгани.Ҳозир аллақанча кўчалару маҳаллалар Исломобод деб аталишини эслашнинг ўзи кифоя.
Лекин яна шуни эътироф этиш керакки Қозоғистонда чиндан ҳам Нурсултон Назарбоев раҳбарлигида одамлар турмуш фаровонлиги минтақада юқори даражага кўтарилди ва бошқа мамлакатлар томонидан ҳам эътиборга молик бўлмоқда.