Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.03.34
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июнь » 6 » Бугуннинг гаплари
    08.35.06
    Бугуннинг гаплари
    Аҳмаджон Одилов озодликда лекин...тегирмон навбати билан...

    Яқиндан буён инсон ҳақлари ҳимоячиларидан айримлари ва мана энди Аҳмаджон Одиловнинг озод этилиши ҳақида ура-ура бошлангани гўё Ўзбекистонда адолат қарор топаётганлиги, ҳуқуқ-тартибот органларининг айрим ходимлари қамоққа олингани хабарларининг дўмбира қилиниши эса жамиятда тубдан ислоҳотлар ўтказила бошлангандай манзара касб этади.

    Асосийси булар ҳақида ҳукуматнинг расмий матбуоти лом-мим демайди.Бу ҳақда кўпроқ ҳукуматга мухолиф саналувчи ОАВлар хабар беради.Албатта режим тегирмон тоши остида азобдаги кишининг озодликка чиқиши қувончли ҳол ва бу ҳақда шодиёна хабар тарқатиш яхши.Аммо...

    Аммо шуниси борки хабаркашлар озод бўлаётганларнинг у ёқда тортган азоблари ҳақида китоб бўладиган даражада туркум мақолалар ва айрим ҳалқаро ташкилотлар-у баъзи гўё нуфузли демократик мамлакат раҳбарлари Ўзбекистондаги ўзгаришлардан мамнунлиги ҳақида  ёза бошлашади.

    Бу туркум ҳикояларсиз ҳам Ўзбекистон катта қамоқхона, демакки азобхоналиги аён.Айтмоқчиманки аён нарса ҳақда унутиб қўямизда икки-уч нафар озод бўлган собиқ маҳкум атрофида ўралашиб, асосий масала четда қолиб кетади.Атрофдан қараган кишида гўё ҳукуматга мухолифлар Каримов режими ўзгаришларини олқишлаётгандай таассурот уйғотади.

    Яна нима, демоқчиман?Яна демоқчиманки Каримов режими - бир неча бор қирғинлар ўтказган жиноятчи режим.Яна ўша Тошкент талабалар шаҳарчаси, Фарғона, Наманган ва кейингиси Андижон хунрезликлари бошида турган диктатор Каримовни жавобгарликка тортишни сўраш талаблари парда ортида қолиб кетаверади.У икки-уч маҳкумни озод этиб ҳамма ўзига мухолифларни маҳлиё этиб қўяди-да, бу пайт АҚШ ёки бўлмаса айнан бугунгидай Санкт Петербургда ўрис пошшоси Медведев билан гўё муҳим масалаларда музокара олиб бораётган бўлади.

    Менингча Ўзбекистон қамоқхоналарида қолаётган минглаб ноҳақ қамалганлар озодлигини сўраш, умуман ўзбек жамиятини диктатура режимидан холи бўлиши талабларини олдинга суришдан тўхтамаслик керак.

    Акс ҳолда Каримов режими ўз зиндонларида руҳан ва жисмонан синдириб бўлган кишиларни озод этиб, ўзига хавфли деб билган янги ҳур фикрларни қамоққа ташлайверади.Мана бунга янги мисол миллатнинг қаҳрамон шоири Юсуф Жуманинг бугунги тортаётган азоблари... Худди тегирмон навбати билан дегандай...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz