Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.35.24
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июнь » 8 » Ҳажвий ҳикоя
    02.02.57
    Ҳажвий ҳикоя
    Ўлиб кўрган одам

    Одамларнинг айримлари кўп хизмат қилиб эътиборга молик бўлавермайдиларда, оламдан ўтгач бирданига ҳамма ундайларни кўкларга кўтариб мақтаб, эслай бошлайди.Нега шунақа экан-а?

    Бу савол нафақат мени бошқаларни ҳам қизиқтирса керак.

    Чунки тириклик чоғи у бечоранинг исми шарифи деярли унутилган.Аммо жони узилиши билан йиғи-сиғи:"Вой тўрам, биз сизни суярдик, сиз бизни пичоқсиз сўйиб ташлаб кетдингиз...Вой, жигарееем, вой жигарееем..." қабилида марсиялар янграй бошлайди.

    Ҳалиги ўзбекларда бир гап бор.Маъракага келган хотин ўз дардини айтиб йиғлайди , деган.Жигарим деганда, озгина қон бўлгудай нарса беришармикан нафсни қаноатлантиргани деган маънода уввос соларкан кўпчилик хотинлар.Баъзи эркаклар ҳам шундоқ экан.

    Ҳа, айтомқчи менинг ҳикоямнинг мазмуни у ҳақдаяммас, бу ҳақдаяямас.У шу ҳақдаки иттифоқо бир киши кунлардан бирида ўйга чўмибди:

    "Бир ўлиб кўрсам қалай бўларкин?Одамлар, нима деяр экан?Қадримга йиғлашадими ё хайрият қутулдик дейишармикан?Бир ўлиб кўрсам кимнинг менга муносабати қандайин ажратиб оламан" дебди ва нимасини айтасиз ўлиб ҳам кўрибди.

    Аслида тирикку-я аммо "марҳум"нинг ҳовлисида тумонат одам йиғилибди, бири қўйиб бошқаси "қандай доно эдингиз, қандоқ зукко эдингиз, бизни кимларга ишониб топшириб кетдингиз-эй арслоним, паҳлавоним, ботириму қаҳрамоним" дея йиғлашармиш денг.Бундай йиғи-сиғи-ю ўзига айтилаётган ҳамду санолардан тўлқинланган "мурда" лаҳадда ётар экан, "э, йўқ ўзимнинг бунчалик олийжаноб инсон эканимни ўзим қадрига етмас эканман холос, ана одамлар қадримга йиғлаб жигарлари хун бўлиб кетди" деб ўйлабди-да лаҳаддан шахд билан туриб:

    -Азизлар, биродарлар, мен тирикман - дея ҳайқирибди.

    Ўликнинг тирилганини кўриб юраги хастароқлар азахонадаёқ шартта жон таслим қилиб юборишибди.Ҳаммаёқ тўс-тўполон бўлиб кетибди.

    Ҳозиргина ўз дардини айтиб ҳасса таяниб марсия айтаётганлар эса:"ҳа, ярамас тирикмидинг, биз дардимизни тўкиб олайлик дегандик, сен эса шунгаям тўла имконият бермадинг-га" дея толдан тутган ҳассаларини унга ўқталишибди-ю сўнг ҳар томонга итқитиб тарқаб кетишибди.

    Оппоқ кафанга ўранган тирик мурда ҳовлининг ўртасида эси оққанча ўзи ёлғиз қаққайиб қолибди ва ўй сура бошлабди:"Ҳа, ҳар ҳолда ўлганим дуруст экан, бу ялтоқи-шалтоқи даюс иккиюзламачиларга ишониб қайта тирилиб ўтирибман-а" дебди-да чиндан жон таслим этибди.Энди ҳеч ким унинг ўлганига ишонмабди ва аза ҳам очмабди.

    Бу ҳақда ё эшитгандим ё ўқигандим.Лекин ҳаётда шунга ўхшаш воқеотлар тез-тез юз бериб туради десам ишонаверинг.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz