Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.25.52
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июнь » 9 » Зиндондаги қаҳрамон шоир ижодидан
    00.34.04
    Зиндондаги қаҳрамон шоир ижодидан
    ЮСУФ ЖУМА

    Инсон инсонлигинг айла намоён

    Бу кул ҳам бир замон гурлаган экан
    Гурлаган ўт экан, гурлаган олов.
    Бир зум қароғларни нурлаган экан,
    Бу кун қоплаб ётар устини қиров.

    Бутун умр гурлаш эмасдир осон,
    Гар мушкул бўлса ҳам ўт бўлиб гурла.
    Инсон инсонлигинг айла намоён
    Ҳеч қурса умрингда бир карра гурла.
    9.02.05.

    Ажалдир йўлдошинг қилса нодонни
    Оқилга дуч этса йўлингда қанот.
    Кимдир ўлдиради ҳар кун инсонни
    Кимдир қайта бошдан бахш этар ҳаёт.

    Ҳар кун учиб ёнар умрнинг шами
    Душмани зиёда нозик зиёнинг.
    Жоҳиллар, разиллар – азроил дами
    Донишлар, мушфиқлар – дами Исонинг.

    Разолат оқишдан тўхтатар қонни
    Бу бандни йиқади муҳаббат нажот.
    Кимдир ўлдиради ҳар кун инсонни
    Кимдир қайта бошдан бахш этар ҳаёт.
    11.02.05.

    Халкдан менга бирорта
    Дўсту-ёр чиққани йўқ.
    Қора кунимда битта
    Мададкор чиққани йўқ.

    Ғаддорлар чикди элдан
    Шахкорлар чикди элдан,
    Ағёрлар чикди элдан
    Вафодор чиққани йўқ.

    Не-не тўнғизлар чикди
    Ҳам гўнг қўнғизлар чикди,
    Емхўр ҳўкизлар чикди
    Лочин, сор чиққани йўқ.

    Чикди не-не эшаклар
    Не-не битли кўппаклар.
    Не-не қопағон саклар
    Битта нор чиққани йўқ.

    Қурт еган гўнгдек яксон
    Қурти—жаҳолат, ёлғон
    Ғофили миён-милён
    Бир бедор чиққани йўқ.
    12.02.05.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz