Ўзбекистондагиларнинг
уйида уни йўқлари билан ҳам, озми-кўпми дуруст тирикчилик қиладиганлари
билан ҳам суҳбатлашаман. Қизиғи шундаки, қорни нонга тўймаётганлар
қорни тўяётганларнинг қариндош-уруғи, жилла қурганда яқин
қадрдонларидан. Лекин буниси унисига ўзидан ортиб камдан кам
ҳолатдагина мурувват кўрсатиши мумкин.
Шунинг учун дардлари ҳам бўлак. Бугун баъзилари билан суҳбатлашдим. Қаранг улар нима дейишди?
Шарифбой:
-Катта анча эрий бошладилар, анча-бунча четдан кирадиган молларга бож нархи пасайди.
Солимбек:
- Катта Ўзбекистондан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чиқармаслик
тўғрисида қарор чиқарди. Помидор кимга керак? Энди у далаларда сув
бўлиб оқиб кетади.Бу дегани яна шўринг қургур деҳқоннинг шўрвасига шўр
тўкилди дегани.
Азимбой:
-Одамларга ҳам ҳайронсан, нима деса лаққиллаб ишонаверади. Кеча
чойхонада шу гап бўлди, нимаймиш катта яна Америка, кейин Европаминан
қайта жўра бўлаётганмиш.Одам ҳам шунчалик содда бўладими-ей? Ҳамма шу
гапга ишониб юрибди.
Суҳбатдошларнинг барчаси “катта” деганда фақат бир кишини назарда
тутишаётгани аниқ. Лекин “катта деганингиз ким ” дея сўрасак, “Ғалати
савол берасиз-а, тағин телефон-да!” деб қўйишди.
Худди ана шу жавобнинг ўзи Каттанинг эриб-эримаганига ҳам жавобдир. Шундай эмасми?
Ризо Обид