Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.20.04
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июнь » 12 » Ўзбекнинг қаҳрамон шоири ижодидан
    01.45.52
    Ўзбекнинг қаҳрамон шоири ижодидан
    ЮСУФ  ЖУМА

    Борлиги гуноҳу истайди жаннат

    Сабога арзисанг сабо беради
    Зиёга арзисанг зиё беради.

    Нимага лойиқсан сенга ўшани
    Албатта карамли Худо беради.

    Хорга муносибнинг манглайида хор
    Раънога арзисанг раъно беради.

    Сен ҳам қуёш бўлсанг берарди кўкни
    Самога арзисанг само беради.

    Ҳурлик насиб этмас ғофил харларга
    Хумога арзисанг Хумо беради.

    Эй нодон топмассан дардингга даво
    Балога арзисанг бало беради.

    Юсуфга навони Юсуф бермайди.
    Юсуфга навони Худо беради.
    14.07.05.

    Атлас ичиндаги ой
    Кўк ойидан сулувсан.
    Ишқингда эриб окдим
    Бир дарё қайноқ сувман.

    Атлас ичидаги ой
    Кўк кунидан гўзалсан.
    Атласинг бол бўлмасму
    Ҳам ёғду, ҳам асалсан.

    Атлас ичидаги ой
    Бесаноқ ойларинг бор.
    Жоним жойлари бўлган
    Ойда йўқ жойларинг бор.

    Мен икки оламдан ҳам
    Айриман, қайнар қоним.
    Атлас ичида ахир
    Менинг икки жаҳоним.

    Атлас ичиндаги ой
    Севгинг мени йиқмоқчи.
    Кўксингдаги қуш тойчоқ
    Атласингдан чиқмоқчи.

    Қутказ мени, озод эт
    Ҳижрон деган қафасдан.
    Атласдаги тўлин ой
    Чиқмайсанми атласдан.

    Атлас ичидаги ой
    Бахтни бир бор кўрайин.
    Атласдан чиқ, ё мен ҳам
    Атласингга кирайин.
    15.07.2005.

    Пешонангнинг теридан битган беқиёс олма
    Сенга буюрса сендан, қуртга буюрса қуртдан.

    Ҳандалакни мен экдим, пишса меники, дема
    Сенга буюрса сендан, итга буюрса итдан.

    Сен эмас илон яйрар қазган ариғингдан гоҳ
    Баъзан қурган кулбангдан бойқуш топади паноҳ.

    Неники яратибсан сенга буюрсин Оллоҳ
    Сенга буюрса сендан, ўтга буюрса ўтдан.

    Пиширган паловингни гоҳо ёв урар паққос
    Гоҳо севган малагинг ғаним олдида раққос.

    Душман омочин тортар баъзан сен боққан новвос.
    Сенга буюрса сендан, ётга буюрса ётдан.

    Юсуфнинг тошбошидан нелар кечмади, ёраб,
    Асраган дарёсидан қултум ичмади, ёраб,

    Юлдузи ёв кўкида, ёраб учмади, ёраб,
    Сенга буюрса сендан, итга буюрса итдан.
    16.07.05.

    Борлиги гуноҳу истайди жаннат
    Инсон ёғилсин дер худодан раҳмат.
    Болари тикандан асал олади
    Одамзот асални этади ахлат.
    15.07.05.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz