Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 01.38.17
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июнь » 12 » Бугуннинг гаплари
    13.20.35
    Бугуннинг гаплари
    Чингиз Айтматов манқурт эди-ми?

    Бу саволга лўнда қилиб, "ҳа, у манқурт эди, чунки ўз она тилида дуруст бир асар ёзмаган ёзувчини миллат эгаси, буюги дея қандай аташ мумкин?

    Бундан ташқари у СССРнинг бошқа миллат ва элатларни қарам қилиш йўлидаги ғоявий қуроли эди.У шунинг учун ҳам асли аввалига зоотехникум , кейинчалик зооинститутни тамомлаган бўлсада ўрис тилида ёзадиган "кадр" қилиш учун Москов Олий адабиёт мактабига олинган.У "Литературний Киргизистан" бош муҳаррири , "Правда" газетаси мухбири сўнгра бир умр Кремль ардоғида юрган.Унга "Тоғ ва адирлар қиссаси" учун 1963 йилда Ленин мукофоти берилган.У СССР сақлаб қолиниши керак дея мустақилликкка тиш-тирноғи билан қарши турган камсонли Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвонли, доимий депутат ёзувчилардан бири", дейиш мумкин.

    Мана қўлимда "Озодлик" радиосидаги ҳамкасблардан бири берган Чингиз Айтматовнинг 1988 йилда Московдаги АПН (Издательство Агентство печати Новости ) нашриётида чоп этилган "Мақолалар, нутқлар, суҳбатлар, интервьюлар" номли китоби турибди.385 бетдан иборат ушбу қалингина китобда Чингиз Айтматов 1944 уруш йиллари ўз овулида солиқчи бўлиб одамларни қийратгани-ю, сўнг "сельсовет" котиблигидан Кремль "қуроли" даражасида хизматларини ва у ўрис адабиёти, ўрис тилигина буюк тил экани ва бутун ер юзида коммунизм қурилишига қатъий ишониши ҳақида ёзади.

    Унинг бу аксилтуркий ҳаракат хизматлари қалбан коммунистлар томонидан мустақиллик йилларида ҳам турли лавозим ва унвонлар билан муносиб тақдирланиб келди.У аввалига Қирғизистоннинг Ўрисиядаги элчиси, сўнг Бельгиядаги элчиси бўлди.Фарзандлари ҳам давлатнинг энг юқори мансаб ҳамда лавозимлари билан сийланган.

    Ўзбекистон диктатори ҳам унинг "хизмат"ларига яраша тақдирлади.Чингиз Айтматов "Буюк хизматлари учун" орденини шахсан Каримовдан катта тантана билан қабул қилиб олди.Ваҳоланки Айтматов Ўзбекистонда диктатура чўққига чиққанини билмасмиди?Албатта биларди.Лекин...У ўз тилида дуруст асар ёзмаган бир ёзувчи сифатида турли лавозиму унвонлар олишдан ҳам парҳез қилмасди албатта.

    Чингиз Айтматов социалистик ғоя учун чин кўнгилдан хизмат қилган русийзабонпараст талантли ёзувчи эди.Унинг "Манқуртлик" дея номланган асарини ўқисангиз ўзининг сийратини яққол кўрасиз.

    Марҳумлар ҳақида фақат яхши сўзлаш керак.Лекин унинг руҳи сохта мақтовлардан қийналмасин, оқни оқ, қорани қора дея ўз номила аташ эса келажак авлод учун тарихни ўз ҳолича билишга хизмат қилади менимча.

    Акс ҳолда эса агар Чингиз Айтматов буюк дея саналадиган бўлса унда Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Ўткир Ҳошимовлар ҳам буюк ҳисобланиши керакми?

    Оллоҳнинг иродаси билан саксон йил умргузаронлик қилиб бир инсон бу фоний дунёни тарк этди.Фақат уни илоҳ даражасига кўтармаслик керак.

    Ризо Обид


    http://www.rizobek.ucoz.ru/news/2008-06-12-2377
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz