Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 01.38.17
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июнь » 13 » "ТУРОНЗАМИН"да
    01.28.14
    "ТУРОНЗАМИН"да
    Машраб Жума тақдирига ойдинлик киритилиши керак

    Бир қанча оммавий ахборот воситалари ва шахсан Жумаевларнинг берган маълумотига кўра, Бухоро вилояти телерадиокомпанияси шу йилнинг январида суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган Машраб Жумаевнинг жазони ижро этиш муассасасидан қочгани, уни топиш учун жамоатчиликдан ёрдам сўралаётгани хусусидаги лавҳаларни намойиш этган. Бухоро вилоятининг Отбозор турмасида жиноий жазони ўтаётган Машраб Жумаевнинг фотосурати кўрсатилиб, у ҳақда хабар берган шахсга мукофот эълон қилинган.

    Мазкур хабар шоир Юсуф Жума оиласи тақдири билан қизиқаётган кўплаб дипломатик корпус ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар ҳамда жамоатчилик вакилларини саросимага солиб қўйди. Унинг ҳатто жисмонан йўқ қилинган бўлиши ҳамда ана шу жиноятни хаспўшлаш мақсадида телевидение орқали эълон берилгани тахмин қилинмоқда. Ана шу шубҳаларни Ўзбекистонда жазони ижро этиш муассасаларининг яхши қўриқланиши, Машрабнинг соғлиғи яхши эмаслиги яна-да орттирмоқда.

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти республика Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлигининг Жиноий жазоларни ижро этиш Бош бошқармаси маъмуриятини мазкур воқеага изоҳ беришга чақиради. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасида узунқулоқ гаплар тарқатиш, шу орқали жамоатчиликни бирор бир сиёсий маҳбусга нисбатан провакацияга руҳан тайёрлаш услуби шаклланганини эътироф этиб, оммавий ахборот воситаларини сергакликка ундайди.

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz