Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.03.34
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июнь » 15 » Шеърият
    11.46.44
    Шеърият
    ЮСУФ ЖУМА

    Ҳақ чархида чархлаганман сўзим дамини

    Зўрғагина ёниб турган умрим шамини
    Қуюн бўлиб ўчиришга шайланган барча.
    Ҳақ чархида чархлаганман сўзим дамини
    Шу боисдан душманимга айланган барча.

    Инсон нима, дўст ёр нима, нима одамзот
    Қуюн экан, довул экан, беамон офат.
    Адашгандир огоҳ этсанг, сенга ёв жаллод
    Умринг шамин ўчирмоққа қасд қилар ҳасрат.

    Рафиқни ҳам, рақибни ҳам, хеш қондошни ҳам
    Умрим шамин атрофида кўраман мудом.
    Мен бўлмасам улар учун кенгаяр олам
    Қуюн бўлиб азроилдан кутарлар пайғом.

    Адашгандир инсон, лекин айлама огоҳ
    Иблис этагидан ўзга этак ушламас.
    Адашганга йўл кўрсатсанг сенга қазир чоҳ
    Адашганга адашгансан десанг хушламас.

    Ҳақ чархида чархлаганман сўзим дамини
    Шу боисдан душманимга айланган барча.
    Зўрғагина ёниб турган умрим шамини
    Қуюн бўлиб ўчиришга шайланган барча.
    13.07.05.

    Чиройда жамолинг ойни мот этар
    Ҳажрингда кўзларим сойни мот этар.

    Вой войдан иборат ошиқлар умри
    Войим улар чеккан войни мот этар.

    Қуёшни мот этар ёруғ ёноғинг
    Васлинг жаннат деган жойни мот этар.

    Чархдаги барча най тешикларидан
    Бағримда тешик кўп найни мот этар.

    Энг учқур той эрур Юсуф хаёли
    Тойи дунёда бор тойни мот этар.
    13.07.05.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz