Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 01.52.01
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июнь » 19 » Золимнинг зулмлари
    09.50.15
    Золимнинг зулмлари
    Шоира ва ҳуқуқ ҳимоячиси Саида Қурбон таъқибда

    Узбекхон, Тошкентдан махсус “Туронзамин” учун
    Жиззахлик хукук химоячиларидан куйидаги хабар келди:

    Укувчиларимизга маълумки, Жиззахлик шоира, хам хукук химоячиси Саида Курбон узининг шеърлари ва маколалари хамда хабарлари билан фаол иштрок этиб келади.

    Саида Курбон хукук химоячиси сифатида, 16-17 июнь кунлари, Пахтакор туманининг Амир Темур хужалигига бориб мониторинг утказган. Мониторингни шу хужалик фермерларининг мурожаати асосида утказган. Фермерларнинг мурожаат килишларига сабаб, 16 июнь куни галла урими мабойнида хужаликдаги фермерлар (асосан аёллар) узлари етиштирган бугдойдан оилалари учун маълум кисмини колдиришини сурашган. Нафакат сурашган, хатто илтимос килиб ялинишган.

    Аммо Пахтакор туман хоким вакили ва галла уриминини хавфсизлигини куриклаётган миршаблар бунга рухсат этишмаган. Окибатда фермерлар ва миршаблар уртасида тукнашув сабаб булган. Бундай бугдой жанжали окибатида айрим фермерлар жарохат олишган. Бир фермер тукнашув окибатида хушидан кетган ва тез ёрдам машинаси олиб кетган.

    17 июнь куни эрталаб Саида Курбонга булаётган тазйикларни ва галла урими мабойнида келган огир вазиятни мухокама килиш учун тезликда йигилишдилар. Саида Курбонни химоя килиш учун айрим чораларни келишиб олиштилар.

    Шундан сунг, 2008 йил 17 июн куни тахминан кеч соат 18-00 лар атрофида Жиззах вилоят Ички Ишлар Бошкармасига карашли терроризмга ва жиноятчиликка карши кураш булимининг «немис» лакабини олган ходими Акбар Пардаев яна бир ходими билан Саида Курбон хонадонига тугридан-тугри бостириб бориб тазйик утказа бошлашган. Акбар Пардаев «Саида Курбоновага сиз материаллар тайёрлаб Хамраев Бахтиёр ва Мамир Азимовларнинг хонодонига нега бориб юрибсиз, компьютерларидан фойдаланяпсиз. Керак булса Мамирни хам, бошкасини хам тинчитиб куйишга курбимиз етади. Мана мен хатто узингизни соянгизни хам узингизга айгокчи килиб куйишга курбим етади. Болаларингиз, узингизни кучада юришларингиз бор, бу хакда яхшилаб уйлаб куринг?

    Бугундан бошлаб Пахтакорга хам, Жиззахга хам бормайсиз, Сиз туфайли, якинда узгарган рахбарим ва рахбарият томонидан каттик тазйикка олинаяпман. Мен рахбарлардан 4 марта гап эшитдим. Бугундан бошлаб уйингизда утирасиз. Агар яна Пахтакорга ёки Жиззахга борадиган булсангиз мендан яхшилик кутманг» деб бошликларидан олган аламини Саида Курбондан олган. Тиниб тинчимаган Жиззахлик хукук химоячиларига нисбатан вилоят хукук тартибот органлари томонидан каттик тазйиклар кайтадан бошланиб кетди.

    Эслатма: Пахтакор тумани Амир Тумур хужалигида 1994 йилдан бери ичимлик суви умуман йук. Барча ахоли лоток, шур арик сувлари хамда каналлардан сувни истимол килишади.

    Шу хужалик бикинида жойлашган 28 сонли хужалигида 2001 йил 27 июнида
    булган фермерларнинг бугдой талаб килиб килган галаёнлари давомида хоким Шавкат Мирзиёев (хозирда Бош Вазир) калтакланган эди.

    Туронзамин рўзномаси
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz