Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.30.55
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июнь » 19 » Ҳажвнамо
    15.43.38
    Ҳажвнамо

    Дўстим мураббо!

    Бу дунё - омонат дунё. Аммо шу дунёдан кимдир ниманидир юлиб олиш учун тиришиб-тирмашиб ётади. Аслида ҳеч ким ҳеч нимани юлиб ололмайди.

    Баъзиларга қараб туриб ўйга толасан киши. Ҳайрон қоласан деса ҳам бўлар, лекин ҳайрон қоладиган ёки ажабланадиган томони йўқ.Чунки деярли барча одамзотнинг феъли шунақа. Яъни ниманидир юлиб олиш. Лекин аслида ўзи юлиниб қолаётганидан бехабар.

    Кеча бир танишим телефон қилди. Мен кимман ва қачон, қаерда туғилганман ва нима билан машғулман ҳаммасидан хабардор..У суҳбатлаша туриб…

    -Дода…,-деди. Яъни дада, ота демоқчи…Йўқ сочингиз тиккаяди ҳайратдан…Йўқ менинг сочим тиккаймади. Чунки аввал ҳам унинг менга “дада, дода, дадажон” деб мурожаат қилганини кўп эшитганман. Бу гал ҳам ўша эски одати бўйича мурожаат қилдида дада, дадажон деб.

    Умуман олганда ўзимча хулоса қилдим. Ахир миллионлаб одамлар ўзи мутлақо ҳаётида яқиндан кўрмаган кишисини отам деб юрибди, бу мени кўрганку, демак дада деб айтса ҳечқиси йўқ деб қўйдим.

    Лекин у билан суҳбатимиз сўнггида бир кекса танишимнинг бир гапи ёдимга тушди. У ҳамиша ким билан суҳбатлашмасин “дўстим мураббо” деб мурожаат қиларди. Энди англаяпманки, у “сен ҳам бир оддий бандасан, кўп нарсадан бехабарсан” демас эканда “дўстим мураббо” деб қўя қоларкан.

    Бунисини нари қўйиб турайлик, менинг ёзаётганларимнинг адабиётга мутлақо даҳли йўқ. Бу шунчаки ўзимнинг кўнглимдан ўтган гаплар. Сиз нимани ўйлайсиз , айтаверинг. Мен маломат этмайман. Чунки у сизнинг гапингиз.Чунки у сизнинг фикрингиз. Во, ажабо ҳатто бизнинг мамлакатда хаёл суриб бўлмайди. Ҳа ё йўқ ҳам деб бўлмайди. Йўқ.Кимдир “бор” деб қўйди. Ва кураш бошланди “бор” билан “йўқ”нинг ўртасида.

    Аслида ҳақ учун курашчиман дея даъво қилаётган кўпчилик ростан ҳам ҳақ учун курашмоқда. Ҳақ олмоқ учун. Тирикчилик, нима ҳам дердик, дўстим мураббо!

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz