Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.48.40
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июнь » 20 » Бугуннинг гаплари
    13.20.32
    Бугуннинг гаплари
    Швеция:Телефонингизда қулоқ бор

    Швеция парламенти ҳукуматнинг махсус хизматларига суд изнисиз халқаро телефон сўзлашувларини эшитиш ва электрон ёзишмаларни очиб ўқиш ҳуқуқини берадиган қонун қабул қилди.

    Бугун Швецияда расмий ва норасмий ўзбеклар кўплигини эътиборга олсак, бу уларни ҳам қийин шароитларга солиши турган гап. Чунки ҳар томонга йўрғалайдиган ўзбек калималарини таржимон қандай тушунганига қараб одамлар ёмон вазиятларга тушишлари мумкин.

    Гарчи мулозимлар бу фақат халқаро сўзлашувга оид десаларда мутахассислар сўзлашув ва ёзишмаларни халқаро ёки маҳаллийга ажратишнинг иложи йўқ дейишмоқда.

    Гарчи қонун расман келаси йилнинг биринчи январидан кучга кирсада, сиз бугундан бошлаб ўзингизга ва сўзингизга эҳтиёт бўлинг. Чунки ёппасига ёзиб оладиган “чип”лар аллақачон телефон станцияларга ўрнатилган бўлиши ҳам мумкин. Ёппасига ёзиб олиниб, кейин керак бўлганда танлаб эшитилади. Яъни биров махсус қулоқ солиб эшитиши бу ўтган асрда қолиб кетган тажрибадир.

    Энг яхшиси террористик ва радикал гуруҳлардан, бу гуруҳларга яқин бўлганлардан (сизга телефон қилган одам кузатувда бўлса, сиз ҳам назоратга тушиб қоласиз) узоқ туриш ва қонунларга риоя қилиб яшашдир. Ўшанда эшитса, эшитавермайдими…

    Бобур Холиқназар.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz