Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 01.14.23
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июнь » 23 » Золимнинг зулмлари
    00.50.37
    Золимнинг зулмлари
    Ўзбекнинг миллий шоири  Юсуф ЖУМАнинг яқинларига ҳам қийноқ давом этмоқда

    Анвар Турдиев: Президентга ёзасанми, ёки анави америкаликларинггами?

    21 июнь куни Бухоро вилоят Коракул туман ИИБ ходимлари туман ИИБ бошлиги уринбосари Алижон Назаров бошчилигида шоир Юсуф Жумаевнинг укаси Мурод Жумаевнинг уйига бориб уни куч ишлатиб калтаклаб Қоракўл туман ИИБ идорасига олиб кетганлар.

    ИИБ идорасида Мурод Жумаевни Қоракўл туман ИИБ бошлиғи Усмон Ҳалимов «кутиб» олган. Усмон Ҳалимов Мурод Жумаевдан аканг Юсуф Жумаевни нега Қўнғиротга кўргани бординг, Қаршида нима қилиб юргандинг, Машрабнинг ёнида деган саволларни берган.

    Мурод Жумаев эса мен акам ва унинг оиласининг на сиёсий ва бошқа ишларига аралашмаганман, мен фақат акам бўлгани учун кўргани борганман, бундан кейин ҳам жойини айтсаларинг албатта кўргани бораман, деб жавоб берган. Бу гапдан Усмон Халимовнинг жахли чиқиб кетган, албатта акангни кўргани борасан, аммо қайтиб келолмайсан, унинг ёнида ётасан деб, дўқ урган. Мурод Жумаев эса: Жаноб командир, Сиздан илтимос хеч йўғи акамнинг қаердалигини айтинглар, қайси зонада? деб сўраган.

    Бу гап ўзини Қоракўл туманининг худоси деб билган Усмон Халимовнинг жахлини чикарган ва ходимларига Мурод Жумаевни Қоракўл туман ИИБ подвалига олиб кириб қўлидан осиб қўйишни буюрган. ИИБ ходимлари Мурод Жумаевнинг қўлини қайириб подвалга олиб тушаётганда Усмон Халилов Мурод Жумаевнинг бетига тупурган.

    Мурод Жумаевни Қоракўл туман ИИБ подвалига тушириб қўлидан юқорига осиб қўйганлар. Ярим соатлар ўтгандан кейин Қоракўл туман ИИБ бош терговчиси Анвар Турдиев Мурод Жумаев осиб қўйилган хонага кириб уни тергов қилган. Соч толаларига электр токи улаган.

    Охирги маротаба кўрганимда жияним Машраб соппа сог эди, хеч кандай қийноқ қўлланманган экан, деб ёзиб беришни М Жумаевдан талаб қилишган. 2004 йилда ИИБ терговчиси бўлган Анвар Турдиев Ўзбекистон Олий мажлиси раиси Эркин Халиловнинг одам савдосига алоқадор жиноятини хаспўшлашда ёрдам берганди ва жабрланувчиларни жиноятчиларга айлантирганди. Ўша хизматлари эвазига Қоракўл туман Бош терговчиси лавозимига тайинланганди. Юсуф Жумаевнинг ўғли Алишер Эркин Халиловнинг одам савдосидаги фаолиятига қарши курашганди ва уларнинг бу жиноятларини фош қилганди.

    Жумаевлар оиласига шахсий адовати бўлган Анвар Турдиев Мурод Жумаевни осилиб турган жойида шавқатсиз калтаклаган. Мурод Жумаев қийноқларга қарамай хеч қандай ёлғон кўрсатма бермаслигини айтган. Мурод Жумаев яна ўз сўзида: Бу зулмларнинг бир куни жавоб бўлишини айтганда, Анвар Турдиев нима Президентга ёзасанми, ёки анави америкаликларинггами? деб овозининг борича варанглаб кулган.

    Мурод Жумаевни уч соатдан ортиқ вақт мобайнида қўлидан осиб қўйишиб калтаклашган, Мурод Жумаевнинг қон босими кўтарилиб кетиб хушини йўқотади. Устига сув сепилган шалоба холида уйига келтириб ташлашган.

    Ҳамид Бухорий.

    Туронзамин рўзномаси

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz